TEATR
» » ТЎЛКИН ТОЖИЕВ
» » ТЎЛКИН ТОЖИЕВ

    ТЎЛКИН ТОЖИЕВ


    ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ 
    (1936)

     Истеъдодли театр ва кино актё¬ри Тўлқин Тожиев 1936 йилда Тошкентда туғилган. 1959 йилда А. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факультетини тугатиб, Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат (ҳозирги Ўзбек Миллий) академик драма театрига ишга киради. Ўзбекистон халқ артисти Жўра Тожиев хонадонида ўсиб, вояга етган Тўлқин Тожиев ижодий фаолиятини жуда эрта бошлаган. 1947 йилданоқ "Ўзбекфильм" киностудиясида ва Республика радиосида ишлай бош¬лаган эди. "Менда театр санъатига илк бор меҳр уйғотган оиламиздаги ижодий муҳит бўлди,—дейди Тўлқин Тожиев. — Актёр бўлиб етишишимда адамларнинг хизматлари жуда катта. Биринчи устозим ҳам адам бўладилар. Шунингдек, Шариф Қаюмов, Александр Гинзбург, Тошхўжа Хўжаев, Шукур Бурҳонов, Саъдихон Табибуллаев каби устоз санъаткорлардан кўп нарса ўрганганман." Тўлқин Тожиев Ўзбек Миллий академик драма театрида юздан ортиқ ранг-баранг образлар яратди. Бобчинский ва Хлестаков (Н.В.Гоголь, "Ревизор"), Озрик (В.Шекспир, "Ҳамлет"), Эдгар ("Қирол Лир"), Яго ("Отелло"), Мансур ва Жомий (Уйғун ва Иззат Султон, "Алишер Навоий"), Ориф (Иззат Султон, "Имон"), Абдуллатиф (М.Шайхзода, "Мир¬зо Улуғбек"), Жонтой (Чингиз Айтматов, "Сарвиқомат дилбарим") каби образлар ҳаётийлиги ва жозибаси, ёрқинлиги билан фақат актёр ижодида эмас, балки ўзбек театр санъати¬да ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. Тўлқин Тожиев аксарият ролларида салбий типлар характерини ниҳоятда усталик, катта маҳорат билан ижро этувчи ўзига хос катта истеъдод соҳиби эканлигини амалда кўрсатди. Ҳар бир актёр ижодида муҳим ўрин тутган, чўққи ҳисобланган образлар бўлади. "Отелло"даги Яго, "Ревизор"даги Хлестаков ва "Сарвиқомат дилбарим"даги Жонтой Тўлқин Тожиев саҳнада яратган ана шундай образлар сирасидандир. Тўлқин Тожиев ижодини киносиз тасаввур қилиш қийин. 1954 йили Комил Ёрматов "Абу Али Ибн Сино" фильмидаги Журжоний ролига Тўлқин Тожиевни таклиф қидди. Бу роль актёр учун ўзгача аҳамиятга эга бўлди. Чунки уни кенг жамоатчиликка танитган шу қаҳрамон образи бўлди. Шундан бери Тўлқин Тожиев "Ўзбекфильм"да ва Ҳамдўстлик мамлакатлари киностудияларида суратга олинган бадиий фильмларда 20 дан ортиқ роллар ижро этди. У Латиф Файзиевнинг "Иккинчи баҳор" фильмида Ҳаким, Ака-ука Алексеевларнинг "Алангали йиллар"ида Ҳайдар, Шуҳрат Аббосовнинг "Маҳаллада дув-дув гап" фильмида Маҳмуд, Дамир Салимовнинг "Беш оғайнилар"ида Жўра, Йўлдош Аъзамовнинг "Сайёд қўнғироқлари"да Қуддус, Эдуард Хачатуровнинг "Бу ердан чегара ўтади" номли уч серияли фильмида Омон, Жаҳонгир Файзи¬евнинг "Сиз кимсиз?" фильмида Тоғаев, "Комил инсон"да актёр, Ҳотам Файзиевнинг "Қашқирлар" фильмида Жўраев, "Поездни талаш" фильмида Пульс, Ройзманнинг "Ленфильм" киностудиясида суратга олинган беш серияли "Қора балиқ изи" фильмида Қодиров, Розанцевнинг "Ҳаёт сенинг қўлингда" фильмида Ҳасанов, Искандар Ҳамроевнинг "Қорақумда" фильмида Аваз каби қатор тўлақонли образлар яратиб, ўзбек кино санъатида ҳам ўз ўрнига эга бўлди. Тўлқин Тожиев "Ўзбекфильм" киностудиясқда ўзбекчага ўгирилган мингдан ортиқ фильмларда фаол иштирок этди. "Қилич ва қалқон", "Афоня", "Иван Васильевич касбини ўзгартиради","Сиздан угина, биздан бугина", "Филлар менинг дўстларим", "Рам ва Шам"... Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Деярли ярим асрга яқинлашиб олган ижо¬дий фаолиятида бундай фильмлар кам дейсизми? Тиниб-тинчимас бу санъаткор 1947 йилдан бери Респуб¬лика радиосида мунтазам қатнашиб келади. Дастлаб унинг радиода иш бошлашида радиорежиссёр Дамир Шокиров раҳнамолик қилган эди. Тингловчилар Тўлқин Тожиевни "Табассум" эшиттириши ва "Қармоқ" сатирик радиожурнали орқали жуда яхши биладилар. Шунингдек, кўплаб радиоспектакллардаги роллари ва ўқиган ҳажвий ҳикоялари халқ эътирофига сазовор бўлган. Унинг ижоди ҳамон Республика радиоси билан узвий боғлиқ. Таниқли театр ва кино актёри Тўлқин Тожиевнинг ижодиёти муносиб тақдирланди. 1988 йилда унта "Ўзбекистон халқ артисти" унвони берилди. 1997 йилда эса санъаткор"Дўстлик" ордени билан мукофотланди.