TEATR
» » РИХСИВОЙ АВАЗОВ
» » РИХСИВОЙ АВАЗОВ

    РИХСИВОЙ АВАЗОВ


    ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ

     Рихсивой Авазов 1942 йилда Жанубий Қозоистоннинг Турбат ишлоида туилган. 1959 йилда Тошкент шаридаги 22-ўрта мактабни битириб, Алишер Навоий номли опера ва балет театрида сана ишчиси бўлиб ишлайди, айни пайтда А.Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг "Драма ва кино актёри" факультетининг кечки бўлимида ўқийди — Ўзбекистон халқ артисти Альберт Хачатуров қўлида тахсил олади. Р.Авазов 1965 йилда институтни тамомлагач, Хамза номидаги Ўзбек Давлат (озирги Ўзбек Миллий) академик драма театрига актёр сифатида ишга бошлади. "Сарвиомат дилбарим"даги Камол Р.Авазовнинг театр санасидаги биринчи образи бўлди. Ўз устида тинмай ишлаган, устоз санъаткорлардан сахна сирларини қунт билан ўрганиб борган ёш актёр театр репертуаридаги асосий спектаклларда роллар ижро этиб томошабинлар эътиборини қозонди. Р.Авазов театрда ишлаш жараёнида Абдураззо (М.Шайхзода, "Мирзо Улу¬бек"), Матлаб (Э.Воидов, "Олтин девор"), Орсини (Дюма, "Нел минораси"), Кимёгар (Уйун, "Абу Район Беруний"), Шпигельберг (Шиллер, "арочилар"), Анвар (Ибрагимбе¬ков, "Кўк эшик ортидаги аёл"), Маслахатчи (Шварц, "ор маликаси"), Анучкин (Гоголь, "Уйланиш"), Тиреси (Софокл, "Антигона"), Мамарасул (Ў.Умарбеков, "Қиёмат қарз"), Зевс (М.Карим, "Оловни ташлама, Прометей"), Петушков (Л.Толстой, "Тирик мурда"), Адо (Т.Тўла, "Нодирабегим"), Абу Файсал (Уйун, "Абу Али Ибн Сино"), Прокурор Улин (Абдулин, "Ўн учинчи раис"), Мансур бахши (П.одиров, "Юлдузли тунлар"), Норимбет (М.Авезов, "Абай"), Амирхон (Уйун, "Зебуннисо"), Хамдам (Шукрулло, "Ўғрини қарочи урди"), Ёрмат (Ойбек, "Қутлуг он"), Алишер Навоий (А.Навоий, "Сабъаи Сайёр"), Хамид (И.Султон, "Аб¬дулла Қодирийнинг ўтган кунлари"), Брут (Шекспир, "Кориолан"), Амир Сайд (А.Самад, "Сохибқирон Темур"), Мухаммад овчин (А.Орипов, " Сохибқирон Амир Темур"), Йўлдош Одамич (Б.Мухаев, "Хаётдан тўйган тун"), Дарвешали (О. Ёкубов, "Бир кошона сирлари"), Соқивой (С.Имомов, "Шайтон ва фаришта") каби турли табиатдаги кўплаб ролларни етук махорат билан ижро этди. Р.Авазов 20 йилдан бери Ўзбекистон телевидениясида суратга олинган видеофильмлар ва "Оталар сўзи—ақлнинг кўзи" телекўрсатувларида роллар ижро этиб, санъат мухлисларига манзур бўлиб келмоқда. Видеофильмларда актёр томонидан қойилмақом қилиб ижро этилган қиёсиддин (Ойбек, "Алишер Навоий"), Амад Танбал (П.одиров, "Бобур"), қўшмоов (Ў.Усмонов, "Гирдоб"), Бобур (Б.Бойобилов, "Тун ва кун") каби ролларни хамон томошабинлар мароқ билан томоша қилиб эстетик завқ олмоқдалар. Р.Авазов кўп йиллардан бери "Ўзбекфильм" киностудиясининг дубляж гурухида фаол қатнашиб, "Ўгай она", "Донишманд Ярослав", "Қирол Лир", "Эртага ярим тунда", "Филипп Марлоу", "Федерал полиция" каби мингдан орти бадиий фильмлар ва киносериалларга овоз берди. Рихсивой Авазовнинг ижодий мехнати муносиб бахоланди. 2000 йилда "Ўзбекистон халқ артисти" фахрий унвони билан такдирланди.