TEATR
» » Эркин Комилов
» » Эркин Комилов

    Эркин Комилов


    ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ

        Эркин Комилов 20 июл 1946 йилда Андижон вилоятида таваллуд топган. Эркин Комилов 1968 йили Тошкент Давлат Санъат институтини тугатиб, Ҳамза театрида актёр сифатида ўз фаолиятини бошлаган. У К.Яшиннинг "Йўлчи юлдуз" драмасидаги Аваз Эркин Комиловнинг театрда яратган биринчи образи бўлди. Сўнгра у Қиличбек (Э.Воҳидов, "Олтин девор"), Карл Моор (Ф.Шиллер, "Қароқчилар"), Ибн Сино (Уйғун,"Абу Райҳон Беруний"), Абулфайзхон (Фитрат, "Абдулфайзхон"), Қобилжон (А.Мухтор, "Самандар"), Сиддиқжон (И.Султон, "Имон"), Галеон (Софокл, "Антигона"), Ҳоқон (Софокл, "Антигона"), мухбир (С.Аҳмад, "Келинлар қўзғолони"), Глумов (Н. Островский, "Ҳар тўкисда бир айб"), Жевакин (Гоголь, "Уйланиш"), Ортиқ (Исломқулов ,"Ноёб нусха") каби образларни яратиб, театр санъати мухлисларига иқтидорли актёр сифатида танилди.
        Эркин Комилов драматик, трагик ва комик ролларни бир хил муваффақият билан қийналмай, эркин ўйнай оладиган актёрдир. Уйғуннинг "Абу Райҳон Беруний" драмасидаги Ибн Сино, Софоклнинг "Антигона" фожиасидаги Ҳоқон, Ойбекнинг "Алишер Навоий" асаридаги Султонмуродни, Саид Аҳмаднинг "Келинлар қўзғолони" комедиясидаги мухбир билан қиёс қилиб бўладими? Эркин Комиловга хос бу хусусият фақат унинг спектакллардаги ролларигагина эмас, балки кинода, телеспектаклларда ва радиоспектаклларда яратган образларига ҳам тааллуқлидир.
        Эркин Комилов кинода ҳам фаол ижод этди. Валихўжахон режиссёр Давлетшин, Ғ.Ғуломнинг "Нетай” повести асосида суратга олинган "Амирнинг хуфёна сафари”, Ш.Бошбеков, И.Эргашев, "Юзсиз”, "Тилла бола”, М.Абзалов, "Суюнчи” каби образларни яратди.
        "Ўзбекфильм” киностудиясида дубляж қилинган кўплаб фильмларга овоз берди. Эркин Комилов телевидениеда яратган У.Усмонов, М.Юнусовларнинг "Гирдоб” видеофильмидаги Азиз Қосимов образи кўпгина мухлислар қалбидан чуқур ўрин эгаллади. Ўзбекистон телевидениеси орқали намойиш этилган бир қатор видеофильмларда ҳам Э.Комилов анча пишиқ, жозибали образлар яратди. Ҳайдар О.Ёқубов, М.Юнусов, "Диёнат”, Бачана Рамишвили Нодар Думбадзе, "Абадият қонуни”, майор Солиев Т.Малик, Ҳ.Алиев ,”Сўнгги ўқ”, Султонмурод Ойбек, М.Юнусов, "Алишер Навоий”, Нагульнов М.Шолохов, Ҳ.Алиев, "Очилган қўриқ”, Чарли Фостер Қ.Қулиев, Ҳ.Алиев, "Қора карвон” ва бошқалар Эркин Комиловнинг телевидениедаги ижодининг маҳсулидир.
        Эркин Комилов Реcпублика радиосида тайёрланган бир неча радиоспектаклларда роллар ижро этди. "Табассум”, "Яхши кайфият” эшиттиришларида қатнашди. Эркин Комилов театрнинг энг истеъдодли санъаткорларидан. Унинг хар бир ўйнаган роли театр оламида катта воқеа бўлади. Унинг юксак махорати ёшлар учун катта ижодий мактабдир.
        Эркин Комиловни мехнатларини қадрлаб, хукуматимиз уни 1998 йили ”Ўзбекистон халқ артисти” унвони билан тақдирлаган.