TEATR
» » Исмаилова Шохида
» » Исмаилова Шохида

    Исмаилова Шохида


    ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ

     2000 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган.

     Ш.Исмаилова ўз ижодий фаолиятини 1980 йил Ўзбек давлат драма театрида бошлади. Меҳнат фаолиятнинг дастлабки йилларданоқ театрнинг етакчи ёш актёрига айланиб, у ердаги фаолияти давомида 20 дан зиёд образлар яратиб, унга топширилган барча ролларни қойилмақом қилиб ижро эта оладиган етук санъаткор сифатида шаклланди. Мехнатсеварлиги, талабчанлиги, ижодий изланиши натижасида томошабинлар олқишига ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлди.

     1987 йилдан Миллий театрда актёр сифатида фаолият кўргазмоқда.

     Ш.Исмаилова Ўзбек Миллий Академик драма театрда саҳналаштирилган 50 га яқин спектаклларда турли характердаги сермазмун образлар яратди. Жумладан: "Ўткан кунлар” спектаклида Кумуш ролини саҳнага биринчи бўлиб олиб чиқди. "Юлдузли тунлар” спектаклида Хонзодабегим, "Меҳробдан чаён”да Гулшан, "Отелло”да Дездемона, "Мирзо Улуғбек”да Феруза, "Бахтли гадолар”да Анжелика, "Алла”да фарзандсиз аёл, "Кундузсиз кечалар”да Солиҳа, "Усмон Носир”да Холамбиби, "Омонат дунё”да Латофат, "Андишали келинчак”да Оқойим каби ўта мураккаб ва характерли бош ролларни катта маҳорат билан ижро этиб келмоқда.

     У театрдаги фаолияти билан бир қаторда киносоҳасида ҳам сермаҳсулижод қилиб 40 данзиёд кино ва видеофильмлар ҳамда миллий сериалларда образлар яратди. Унинг яратган "Ўткан кунлар”фильмида Хушрўй, "Олтин тулпор дуоибади”даШоҳида, "Телба”даона, "Фарёд”даСаиднинг онасиҳамда миллий сериаллардан "Домла”даСожида, "Чархпалак”даМастура, "Имом Аль-Бухорий”даБухорийнинг онаси, "Оила”даОйдин, "Қайтар дунё”даОйниса, "Туташ тақдирлар”даЗебо каби кўплаб ранг-барангобразлари телетомошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.

     Ш.Исмаилова 1999йили "Андижон баҳори”халқаро театрлар фестивалида "Кундузсиз кечалар”спектаклидаги Солиҳа роли учун "Энг яхши аёл роли ижрочиси”номинациясиясигасазовор бўлди.

     Республика хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган "Йил аёли-2011” қўрик танловининг шаҳар босқичида муваффақиятлти иштирок этиб, сертификат билан тақдирланди.

     Ш.Исмаилова Ўзбек Миллий академик драма театри қошидаги 2010 йил "Тасанно” болалар театр студиясини ташкил этди. 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар театр студиясида машғулотлар олиб борадилар. Студия ўз фаолияти давомида "Қорбобони қутқаринг”, "Шелкунчик”, "Байрам саргузаштлари”, "Элчигул”, "Буратино” каби асарлар саҳналаштириб, театр мутахассислари ва томошабинлар олқишларига сазовор бўлди. "Тасанно” болалар студияси Республикамизнинг барча вилоятларига сафарлар уюштириб, у ердаги болалар пансионатлари, дам олиш масканалари, меҳрибонлик уйларида ўз дастурлари билан фаол иштирок этади.

     Ш.Исмаилова касбига садоқатлиги, оиласига меҳрибонлиги, катта актёрлик махоратига эга бўлган актриса сифатида томошабинлар ҳамда хамкасбларнинг олқишларига ва ҳурматига сазовор бўлди.