TEATR
» » Абдуллаев Фарход
» » Абдуллаев Фарход

    Абдуллаев Фарход


    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ

         Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Абдуллаев Фарход Бадалович 1957 йил Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида туғилган.
         1975-1980 йилларда Тошкент театр ва рассомлик санъати институти талабаси.
        1980-1984 йилларда Ўзбек Давлат драма театри суфлёри.
        1984-1997 йилларда Ўзбек Давлат драма театри  актёри.
        1997 йилдан Ўзбек Миллий Академик драма театри актёри.
         Абдуллаев Фарход 2002 йили "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвонлари билан мукофотланган.
        Абдуллаев Фарход 1997 йилдан буён Ўзбек Миллий академик драма театрида фаолият кўрсатиб келмоқда. Миллий театр саҳнасида С.Аҳмаднинг "Келинлар қўзголони”да Йигит, "Фармонбиби аразлади”да Тўхта, "Туйлар муборак”да Йигит, "Отасини кизи”да Бахтиёр, "Бир кошона сирлари”да Бизнесмен, "Қаллик ўйин”да Таманно, "Кундусиз кечалар”да Девона, "Уч кунлик дунё”да Ўғил, "Чимилдиқ”да Бобо, "Бир қадам йўл”да Учувчи, "Бир кошона сирлари”да Бўрсиқ, "Ўзбекча рақс”да Сартарош, "Кўнгил”да Тоҳир, "Отелло”да Брабанцио, "Сеҳрли арча”да Базилио, "Алишер Навоий”да Чол, "Гамлет”да Палоний, "Бевалар”да Қўшни, "Тонг отган тарафлар”да Бўлган кал, "Танҳо юлдузим”да Ғулом каби қатор спектаклларда турли ҳарактердаги роллар ижросини томошабинлар эътиборни қозониб келмоқда.
        Абдуллаев Фарход нафақат иқтидорли актёр, у режиссёр сифатида ўзини намоён этиб, Э.Хушвақтовнинг "Рашк” ва "Кўнгил” спектаклларни саҳналаштири. "Кўнгил” спектакли томошабинлар томонидан севилиб томоша қилинмоқда.
       Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан намойиш этилаётган миллий фильмларда қатор роллар ижро этиб томошабинлар меҳрини қозонмоқда. "Эркак” фильмида Абдуғани, "Дилхрож”да Тоға, "Чашма”да Усмон дев, "Севинч”да Ота, "Бомба”да Ямаха, "Ўртоқ Бойкенжаев”да Бойкенжаев, "Авғон”да Зиёдулла, "Зарб”да Азам Ғофурович, "Болалик синовлари”да Бўзмерган, "Қовун”да Участка инспектори, "Бекатдаги одам”да Ота, "Чемпион”да Ота, "Учар отлар”да Подшоҳ, "Учар қиз”да Қайнота, "Тубанлик”да Ўқитувчи, "Сардор-2”да Фарҳод, "Жаннат қайдадур”да Шогирт, "Суд куни”да Терговчи,  "Катта жанжал”да Тоҳир ва кўплаб видеофильмларда ҳилма-ҳил образлар яратди. Шулардан, "Кўнгил кўчалари”, "Қирқ тоғара қирқ ноғара”, "Домла”, "Бурч”, "Диёнат”  каби видеофильмлар бетакрор образлари билан томошабинлар эътиборига тушди.
        Абдуллаев Фарход республика бўйлаб ўтказиб келанаётган барча маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этади. Ҳамкасбларига меҳрибон дўст,  хушчақчақ, ҳозиржавоб ижодкор сифатида жамоада ҳурматга сазовор бўлиб келмоқда.