TEATR
» » Муқаддас Халиқова
» » Муқаддас Халиқова

    Муқаддас Халиқова


    ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ

        Муқаддас Халиқова 1960 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Миллий театрда 1981 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 2002 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони, 2014 йили "Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвони билан тақдирланган. Муқаддас Халиқова 1981 йили Ўзбек давлат академик драма театрига йўлланма олди ва шу театрда ўз меҳнат фаолиятини бошлади. Дастлабки йилларданоқ театрнинг етакчи ёш актёрига айланди.
        У театр ижодий ишларида жуда тез аралашиб кета олган иқтидорли актёрларидан бири ҳисобланади. У театр саҳнасида 80 дан зиёд образлар яратди. У театрда саҳналаштирилган "Кузнинг биринчи куни” спектаклида Дўхтир, "Нажот истаб”да Қайнона, "Ўткан кунлар”да Тўйбека, "Куёв”да Асал Кампир, "Алдагани хотин яхши”да Она, "Сеҳрли апельсин”да Жодугар, "Жиноят устида ушлансин”да Она, "Отелло”да Эмиля, "Чимилдиқ”да Она, "Андишали келинчак”да Аёл, "Макр ва муҳаббат”да Она, "Бахтли гадолар”да Овсар, Олтин девор”да Она, "Олтин қиз”да Она, "Нексия”да Хадича, "Тили асалим”да Аёл, "Сизсиз ўтмас кунларим”да Кибриё, "Қаллиқ ўйин”да Холбика, "Сўнгги тергов”да Милиция ходими, "Бир қанотлилар”да Она, "Биз сизларни кутамиз”да Аёл, "Дада демайман”да Амма, "Танҳо юлдуз”да Манзура, "Тортадурман жабримни”да Судя, "Энага”да Салима, "Шайтон ва фаришта”да Нафиса, "Боши қотган ошиқлар”да Она, "Келинлар қўзғолони”да Сотти, "Кўнгил”да Зуҳра каби бош ролларни катта маҳорат билан ижро этиб келмоқда.
        Муқаддас Халиқова саҳнада ижро этаётган образларининг ички оламини маҳорат билан очиб бериб, томошабинлар олқиши ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлди. Муқаддас Халиқова театрдаги ижодий фаолияти билан бир қаторда 30 га яқин кино ва видеофильмларларда ранг-баранг ролларни маҳорат билан ижро этди. Жумладан, "Севгинатор–2”, "Нахотки сен”, "Жаннат қайдадир”, "Бойвочча”, "Амакивачалар”, "Виждон”, "Эркатой”, "Пойга”, "Одноклассники”, "Ошиқлар”, "Тақдир чахпалаги”, "Улфатлар”, "Улфатлар-2”, "13 раис”, "Анора” фильмлари ва "Қириқ тоғаранинг қирқ ноғораси”, "Кўнгил қўчалари”, "Денгизддан томчи” миллий сериалларида бетакрор роллар ижро этиб, мухлислари сонини янада кўпайтирди.
        Муқаддас Халиқова дубляж соҳасида ҳам 300 га яқин фильмга ҳамда бир нечта телесериалларга овоз берган. У ўзининг самимийлиги, хушчақчақлиги, меҳнатсеварлиги, изланувчанлиги билан театр жамоаси орасида ҳурмат қозонган.