TEATR
» » Боботулаева Махпуза
» » Боботулаева Махпуза

    Боботулаева Махпуза


    ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ

    Боботуллаева Махпуза Убайдуллаевна 1961 йилда Тошкент шахрида туғилган. Миллий театрда 1983 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. 2006 йили "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвонига сазовор бўлди. М.Боботуллаева театрда сахналаштирилган 50 дан ортиқ асарларда турли хил образларни яратди. М.Боботуллаева Ўзбек Миллий академик драма театрида сахналаштирилган Уйғун домланинг "Парвона” спектаклида Юлдуз "Ғийбат”да Марфа Бардова, "Юлдузли тунлар”да Зуробегим, "Алла”да Менгличева, "Етти фарёд”да Енгил табиат, "Қирол Лир”да Гонерилья, "Қалли ўйин”да қариқиз, "Кариолан”да Валерия, "Курорт” Мавлюда, "Ўрини қароқчи урди”да Жамила, "Хазрати аёл”да Лайло, "Юлдузли тунлар”да Зухробегим, "Тўмарис”да Мағана, "Сўнгги қабул”да Вера, "Кампирни гумдон қилмаймизми?”да Клара, "Дарахатлар тик туриб жон беради”да Элен, "Макр ва Мухаббат”да Миллер хоним, "Ёз туни ғаройиботлари”да Графиня, "Нексия”да Ойдин, "Увайсий”да Ойчипопук, "Халала”да Одина дуду, "Тортурман жабрини”да Адвокат, "Сохибқирон”да Бибихоним, "Алишер Навоий”да Кундуз, "Яраланган оққуш ноласи”да Малохат, "Омон бўлгин азизим”да Нелли, каби кўплаб бир-бирига ўхшамас образларни яратиб келмоқда. Боботуллаева Махпуза телеэкран орали бир қанча кино ва сериалларда ва клипларда ранг – баранг роллар ижро этди. Боботуллаева Махпуза театр жамоасида ташаббускорлиги ва изланувчанлиги билан танилган. Ижодга жиддий қарайди Хар бир ишга виждонан ёндошади. хамкасбларига ва дўстларига эътиборли.



    Шарх