TEATR
» » Рахматов Мехридин
» » Рахматов Мехридин

    Рахматов Мехридин


    ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ

    Меҳриддин Раҳматовга 1977 йил Бухоро вилоятида таваллуд топган. 2003 йилдан Миллий театрда актёр сифатида фаолият олиб боради. 2010 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвони билан мукофотланган. Меҳриддин Раҳматов сахнадаги ижодининг дастлабки йилларидан то шу кунга қадар такрорланмас образлар яратиб театрнинг етук актёрлардан бирига айланди. Меҳриддин Раҳматов - истеъдодли актёр. У ҳамкасбларининг ва нозик таъб томошабинларнинг дилидан жой олган. Унинг истеъдоди қамрови тобора ёрқинлашиб ва мукаммаллашиб бораяптиким, натижада ҳар бир ўйнаган роли алоҳида бир юксалиш погонасига кўтарилмоқда. Меҳриддин Раҳматов "Алишер Навоий" спектаклида Мўмин Мирзо образини ўзгача бир талқинда яратди. Кейинчалик бу спекталдаги Ҳусайн Бойқаро роли унга ишониб топширилди. Бу энди актёр истеъдодига бўлган ишончнинг белгиси эди. Меҳриддин Раҳматов тетар саҳнасида кетма-кет роллар ижро эта бошлади. Ҳ.Расулнинг "Муқаддас Тахтизар"ида Спитамен, "Ҳамлет"да Горацио, Н. Рашидованинг "Усмон Носир"ида Маҳбус, Шиллернинг "Макр ва муҳаббат"ида Фердинанд, Шукруллонинг "Ҳасрат боғи"да Мелис, Ж. Жабборовнинг "Нексия"сида Тўхтасин, З. Солиеванинг "Увайсий"ида Мадалихон, Э. Аъзамнинг "Талваса"сида Мелис каби бир қатор ролларни ижро этди. У яратган образлар пишиқлиги, теранлиги ва томшабин дилини забт этадиган алоҳида энергетикаси билан ажралиб турди. Театрда янги санъаткор пайдо бўлгани барчага аён бўлди. Шу сабабдан Меҳриддин Раҳматов тез орада кино ва телевидение режессёрларининг эътиборига тушди. У "Беҳбудий" тарихий фильмида Қизил аскар, "Ўч" видеофильмида Ботир, "Ёдгор"да Хуршид, "Гаройиб аёл"да Имомжон, "Шайтанат"да Ширавой, "Ҳақиқий эркаклар ови"да Акбар, "Фақат ғалаба"да Баҳодир Рустамов, "Қасамёд"да Азизбек, "Туташ тақдирлар"да Рустам, С.Сирожиддиннинг "Яраланган оққуш ноласи”да Нодир, Р.Муҳаммаджоновнинг "Йиғлома қиз”да Абдусаттор, Вина Дельмарнинг "Омон бўлгин, азизим!”да Гарви, У.Азимнинг "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Акбар, Ж.Жабборовнинг "Уйқисиз кеча”да Адхам, У.Исмоиловнинг "Рустам”да Рустам, Э.Самандарнинг "Султон Жалолиддин”да Жалолиддин, Э.Аъзамнинг "Талваса”да Мэлс, Э.де.Фелиппонинг "Тонг албатта отади”да Соқчи каби образларни меъёрига етказиб бажарди. Томошабинларнинг меҳрини қозонди. Меҳриддин Раҳматов кун сайин ўсиб келаётган санъаткор. Ниҳоятда ўқимишли одам. У истеъдоднинг масъулиятини сезади. Шу сабабдан вақтдан ўзиб, камол топмоқда. Аллақачон жамоанинг ўз одамига айланган. Театрда ҳурмати баланд.