TEATR
» » Мухамадкаримов Бехзад
» » Мухамадкаримов Бехзад

    Мухамадкаримов Бехзад


    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ҲИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ

    Бехзад Муҳаммадкаримов 1964 йил Тошкент шахрида туғилган. 1984 йил Тошкент театр ва рассомлик санъат институтига ўқишга кирган. У 1988 йилдан буён Ўзбек Миллий академик драма театрида фаолият юритиб келмоқда. 2000 йил "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвонига сазовор бўлган. У Миллий театрда саҳналаштирилган "Алишер Навоий”да Навоий, "Меҳробдан чаён”да Анвар, "Бир кошона сирлари”да Рустам , "Океандаги етти фарёд”да Сантилиано, "Мирзо Улуғбек” Абдул латиф, "Имкон”да Рустам, "Сенга бир гап айтаман”да Эргаш, "Яраланган оққуш ноласи”да Нодир, "Омад биз томон”да Бўри полвон, "Кундузсиз кечалар”да Ойбек, "Хотинлар гапидан чиқан хангома”да Комил, "Қирол Лир”да Эдмонд, "Буратино”да Карло ота, "Темур”да Бунёд, каби кўплаб спектаклларда бош қахрамонларни ижро этиб томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди. У, Ўзбек миллий кино ва телесериалларда бетакрор образлар яратган. Жумладан: "Буюк Амир Темур”да Амир Темур ,”Ўткан кунлар”да Отабек, "Лайли ва мажнун”да Мажнун, "Шайтанат”да Эркин. "Оқ бино оқшомлари”да Авазбек, "Ихтиёрсиз қотил”да Отабек, "Қўриқхона”да Беҳзод, "Сўнги нафас”да Ота, "Нагдаун”да Таир, "Буюк турон”да Турксанф, "Чиптасиз”да Ўразбой каби кўпаб ёрқин роллар ижро этган. Б.Мухамадкаримов ҳар қандай ишда ўз билими, тажрибасини кўрсата олади. У ўз фикрига эга бўлган ижодкор . Юксак истеъдоди туфайли жамоада қадрланади.