TEATR
» » Камилов Ходжиакбар
» » Камилов Ходжиакбар

    Камилов Ходжиакбар


    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ

    Камилов Ходжиакбар Талиповичга 1956 йилда Тошкет шаҳрида туғилган. Камилов Ходжиакбар 1983 йили М.Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат институтини "Драма театри актёри” факультетини битириб, 1976 йилда Ўзбек Миллий Академик драма театрига режиссёр ёрдамчиси ва 1984 йилда актёр сифатида ўз фаолиятини бошлаган. 2002 йили "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган. Камилов Ходжиакбар сахнадаги ижодининг дастлабки йилларидан то шу кунга такрорланмас образлар яратиб театрнинг етук актёрлардан бирига айланди. Камилов Ходжиакбар "Кундузсиз кечалар”да Файзулла Хўжаев, "Афандининг беш хотини”да Қодир банги, "Энага”да Мурод, "Ҳасрат боғи”да Мурод тоға, "Бир қадам йўл”да Хорижлик, "Ўткан замон хангомалари”да Вазир, "Машраб”да Гадой, "Муҳаббат султони”да Ибн Салом, "Отелло”да Родриго, "А. Қодирийнинг Ўткан кунлари”да Ойбек, "Макр ва муҳаббат”да Президент, "Чимилдиқ”да Ота, "Нексия”да Болтавой, "Жаҳон Отин Увайсий”да Замоний, "Ёз туни ғаройиботлари”да Эггей, "Усмон Носир”да Ғулом Зафарий, "Соҳибқирон”да Ҳофиз Шерозий, "Етти фарёд”да Барон Пертус, "Пири коинот”да Мағрудий, "Алишер Навоий”да Мўмин Мирзо, "Меҳробдан Чаён”да Зокир Гов, "Умр шомидаги бахт”да Рустам, "Уфқ”да Турсунбой, "Куёв”да Эркин, "Мирзо Улуғбек”да Қози Мискин, "Жиноят устида ушлансин”да Қобулов, "Ўғрини қароқчи урди”да Тоживой соққа, "Соҳиби Тахтизар”да Хориён, "Сеҳрли апельсин”да Труфальдино, "Ёрилтош”да Шаҳзода, "Кулойим”да Эртакчи, "Жодугар канизак”да Шох, "Семурғ”да Ота, "Талваса”да Домла, "Ўткан кунлар”да Мирзакарим Қутидор, "Танхо юлдуз”да Домла, "Рустам”да Элликбош, "Сизсиз ўтмас кунларим”да Ўткир, "Ўзбекча рақс”да Домла, "Адибнинг умри”да Ойбек, "Дахшатли қудуқ”да Бобо, "Тонг отган тарафлар”да Луқмони хаким ва бошқа кўплаб спектаклларда турфа ролларни ижро этиб келмоқда. Бундан ташқари, кўплаб кино ва видеофильмларда ҳам суратга тушган. "Кўнгил кўчалари”да Синдор, "Бобур”да Шаҳзода, "Навоий”да Музаффар Мирзо, "Ибн Сино”да Ибн Сино, "Қирқ тоғоранинг қирқ ноғораси”да Заргар, "Буюк Амир Темур”да Саркарда, "Эгизаклар”да Ота, "Хавфли бурилиш”да Ота каби образларни яратган. Дубляжда 200 дан ортиқ фильмларга овоз берган. Халқ эътиборига тушган таниқли актёрлардан. У ҳар қандай ҳолатда тўғри сўзини айтолади. Мардона инсон..