TEATR
» » Абдурахимов Кахраман
» » Абдурахимов Кахраман

    Абдурахимов Кахраман


    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ

    Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Абдурахимов Кахраманга 1949 йилда Бухоро вилояти Қоракўл туманида туғилган. Ушбу театрда 1971 йилдан буён фаолият юртиб келмоқда. 1993 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвони билан мукофотланган. К.Абдурахимов актёрлик фаолияти давомида 150 га яқин саҳна асарларида турли характердаги кишилар сиймосини гавдалантирди. Жумладан, "Қароқчилар” спектаклида Рацман, "Мирзо Улуғбек”да Саид, "Келинлар қўзғолони”да Тўхта, "Пири коинот”да Маврудий, "Қузнинг биринчи қуни”да Рамзиддин, "Зебунисо”да Рожарам, "Мухаббат султони”да Қайс, "Нодирабегим”да Маъдалихон, "Алишер Навоий”да Мажиддин, "Отелло”да Родриго, "Қирол Лир”да Герцог Корнуэль, "Макр ва муҳаббат”да Миллер, "Абулфайзхон”да Мирвафо, "Сохибқирон Темур” Тўхтамишхон, "Қароқчилар”да Ратсман, "Аризасига кўрар”да Шухрат, "Тили асалим”да Арслон бобо, "Қаллиқ ўйини”да Худойназар, "Меҳробдан чаён” спектаклидаги Калоншоҳ, "Тун албатта ўтади”да Женнаро, "Бир кошона сирлари”да Дарвишали, "Муқаддас тахтизар”да Искандар Зулқарнайн, "Тили асалим”да чол, "Шайтон ва фаришта”да Қобил, "Ўзбекча рақс”да Муаллиф, "Танҳо юлдузим”да Мурод, "Бахтли гадолар”да Саид, "Абдулла Қодирийнинг ўткан кунлари”да Худоёрхон, "Кундузсиз кечалар”да профессор, "Ўтган замон ҳангомалари”да Тоживой, "Адибнинг умри”да Зоҳид, "Тақдир синовлари”да Эсонқул, "Рустам”да чол, "Талваса”да Жидалибей, "Усмон Носир”да Матвеев, "Ўткан кунлар”да Хасанали, "Омад биз томонда” Орзубой каби образларни яратди. Бугунги кунда К.Абдурахимов устоз шогирд анъаналарига содиқ қолган ҳолда ёш ижодкорларга актёрлик санъати сирларини ўргатиб келмоқда. К.Абдурахимов "Қирқ тоғоранинг қирқ ноғораси” видеофильми, "Ўткан кунлар”, "Севгинатор” "Дунёнинг ишлари”, "Алишер Навоий”, "Бобур”, "Кўзларинг маюс”, "Телба” каби 10 дан ортиқ фильмлардаги роллари билан томошабинлар меҳрини қозонди. К.Абдурахимов ҳар қандай ишда ўз билими, тажрибасини кўрсата олади. У ўз фикрига эга бўлган ижодкор. Ҳар бир ишга ижодий ёндошади.