TEATR
» » Зокирова Гавхар
» » Зокирова Гавхар

    Зокирова Гавхар


    ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Закирова Гавхар Акмаловнага 1949 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Миллий театрда 1971 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. 1988 йили "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони, 1989 йил Давлат мукофотига сазовор бўлди. Г.Закирова театрда саналаштирилган 100 дан ортиқ асарларда турли хил образларни яратди. У театр ижодий фаолияти ривожига салмоқли хисса қўшиб келаётган иқтидорли актёрлардан бири хисобланади. Г.Закирова театрда сахналаштирлаётган спектаклларда кичик роллардан бошлаб, бош ролларгача қойилмақом қилиб ижро эта оладиган етук санъаткорлардан. Меҳнатсеварлиги, талабчанлиги ва тинмай ижодий изланиши туфайли унинг истеъдоди мутахассислар томонидан юқори бахоланган. У "Парвоз”да Санам, "Абу Райхон Беруний”да Гульсанам, "Қароқчилар”да Амалия, "Уйланиш”да Агафья, "Тирик мурда”да Лиза, "Бой ила хизматчи”да Гулбахор, Джамиля,"Фата моргана”да Теодора, "Отелло”да Дездемона, "Тақдир эшиги”да Аёл, "Қутлуғ қон”да Гульнор, "Абдулла Қодирийни ўтган кунлари”да Кумуш, "Армон”даЛаура, "Нажот истаб”да Гульсара, "Алдагани хотин яхши”да Софи, "Эргинамнинг орзуси”да Гавхар, "Свободная пара”да Актриса, "Бир қадам йўл”да Беғам,"Танҳо юлдуз”да Умида, "Танҳо юлдузим”да Актёр хотирасига бағишланган, "Кузги мактублар”да Фарходни онаси, хамда Ўзбекистон академик рус драма театрида саналаштирилган "Ночь в Венеции ”да Анжела, "Узник второй Авеню”да Эдна каби бош ролларни меъёрига етказиб ижро этиб, томошабинлар ва хамкасбларининг олқишларига сазовор бўлди. Г.Закирова театрдаги фаолияти билан бир қаторда видеофильм ва бадиий фильмларда хам 40 дан зиёд роллар ижро этган. Жумладан, элимиз севиб томоша қиладиган "Тўйлар муборак”да Нигора, "Юулдузимни қайтариб бер”да Гули, "Тилсимой”, "Севинч”да Она, "Сарвиноз”да Она, "Келгинди қайнона”да Адолат Қудратовна, "Эсимиз қурсин ёки чол кампир сим қоқди”, "Севги марафони”да Буви каби турли характерли образлар яратди. Г.Закирова шу жумладан телесериалларда хам "Домла”да Гулирано, "Бурч”, "Шайтанат”да Насиба, "Қайтмас”да Динара, "Бир кам дунё”, "Бедор туйғулар”да Шоиста, "Олмос камар”, "Мехмонҳона”да Мавжуда, "Сабр”да Норбуви каби бир-бирига ўхшамас ролларини мухлисларига тақдим қилиб келмоқда. Г.Закирова актриса сифатида доимо ўз устида ишлайди. У ижодий жамоада хамда халқимиз орасида фидоийлиги, талабчанлиги, самимийлиги билан хурмат қозонган. У ўзининг самимийлиги, меҳнатсеварлиги ва тиришқоқлиги билан театр жамоаси ва ҳалқимиз орасида хурмат қозонган серқирра ижодкорлардан.


    Зокирова Гавхар Зокирова Гавхар Зокирова Гавхар 

    Зокирова Гавхар Зокирова Гавхар