TEATR
» » Ибрагимбекова Гульчехра
» » Ибрагимбекова Гульчехра

    Ибрагимбекова Гульчехра


    ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ

         Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ибрагимбекова Гульчехра 1951 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. Ибрагимбекова Гульчехра 1973 йили Тошкент Давлат санъат институтининг "Театр ва кино” актёрлиги факультетини битириб, иш фаолиятини 1974 йил Ўзбек Миллий Академик драма театрида бошлади.
        1998 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган. Миллий театр анъаналари ва юксак ижро санъатини жуда тез ўзлаштирган Ибрагимбекова Гульчехра саҳнадаги ижодининг илк давриданоқ эсда қоларли роллар ижро этди. Унинг истеъдоди йиллар ўтган сайин сайқал топиб борди.
        Бугун Ибрагимбекова театрнинг кўзга кўринган актрисаларидан. Ибрагимбекова Гульчехра "Қароқчилар”да Амалия, "Қалби олов”да Белкина, "Лукаш Ботир”да Маргарита, "Соқов Рицар”да Жанетта, "Олтин девор”да Зуҳра, "Парвона”да Назокат, "Истеҳком”да Салтанат, "Йўлчи юлдуз”да Гулсанам, "Курорт” Шаҳло, "Тергов давом этади”да Фароғат, "Қор маликаси”да Қароқчи қизча, "Сеҳрли апельсин”да Клариче, "Ёрилтош”да Малика, "Саббаи Сайёр”да Орзигул, "Кулойим”да Ўгай она, "Нажот истаб”да Қайнона, "Келинлар қўзғолони”да Нигора, Мухайё, "Куёв”да Назми, "Меҳобдан чаён”да Гулшан, "Мирзо Улуғбек”да Нигорхоним, "Қатағон” Ҳанифа, "Чимилдиқ”да Она, "Алла”да Олтинсоч, "Ҳаёт эшик ортида”да Табассум, "Шайтон ва Фаришта”да Нафиса, "Тўмарис”да Она, "Уч кунлик дунё”да Ризвон, "Ҳасрат боғи”да Она, "Бир қадам йўл”да Саломат, "Нексия”да Нафиса, "Талваса”да амма, "Ўткан кунлар”да Ўзбекойим каби ролларни маромига етказиб ижро этди.
        "Келинлар қўзғолони” спектаклидаги Нигора роли учун "Энг яхши аёл роли” мукофоти билан тақдирланди.
        Ибрагимбекова Гульчехра бир қатор кинофильмларда ва телефильмларда хам ёрқин образлар яратди. "Чархпалак”да Опа, "Эшик ортидаги бахт”да Табассум, "Қайтар дунё”да Она, "Севги фариштаси”да Она, "Хуршида”да Она, "Хўроз қани?”да Йўловчи, "Алвидо”да Она, "Беш қисмат”да Совчи, "Бегона баҳор”да Қайнона, "Армон”да она, "Дев ва Пакана”да тикувчи, "Сув ёқалаб”да қўшни, "Туташ тақдирлар”да ўқитувчи Шоҳида, "Фирибгар”да Қайнона, "Тўққиз ой”да Она, "Қайтар дунё”да Она, "Чархпалак”да каби ролларни маҳорат билан ўйнайди. "Оталар сўзи, ақлнинг кўзи” ва "Денгиздан томчи” туркум кўрсатувларда ранг-баранг характерли роллар ижро этди. Машҳур санъаткор сифатида элга танилди.
        Ибрагимбекова Гульчехра "Келинлар қўзғолони”даги Нигора роли учун Москвадаги фестивалда ва А. Қодирийнинг "Ўткан кунлар”даги Зайнаб роли учун Тошкентдаги театр анжуманида "Энг яхши аёл роли” номинацияларида ғолиб келди.
        У ишга сидқидилдан ёндошадиган истеъдодли санъаткор. Оилада мехрибон она, тиниб тинчимас буви, ҳамкасбларига, дўстларига меҳрибон инсон. Жамоа учун қайғурадиган одамлар сарасига киради.
    Куёв”да Назми,