TEATR
» » Ибрагимова Малика
» » Ибрагимова Малика

    Ибрагимова Малика


    ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ

         Ўзбекистон халқ артисти Ибрагимова Малика Маликовна 1949 йилда Тошкентда тавваллуд топган. Ўзбек Миллий академик драма театрида 1990 йилдан буён фаолият олиб бормоқда.
        1987 йили "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 2011 йили "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвонлари билан мукофотланган.
        Ибрагимова Малика Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳналаштирилган А.Иброҳимовнинг "Биринчи бўса" спектаклида Роҳат, А.Гельманнинг "Зиннулия"сида Зиннулия, А.Борангонинг "Жамоат фикри"сида тўрт аёлнинг роли, С.Сирожиддиновнинг "Тўмарис"да Тўмарис, Н.Содиқовнинг "Афандининг беш хотини"да Фотима, Шукруллонинг "Ҳасрат боғи" спектаклида Она, Э. Филиппонинг "Тун албатта ўтади"сида Аделаида, С.Мирожакнинш "Чегара устидаги уй"да Қайнона, С.Сирожиддиновнин "Яраланган оққуш ноласи”да Ноира, В.Дельмарнинг "Омон бўлгин, азизим”да Она, У.Азимнинг "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Она, С.Имомовнинг "Қорда ёнган муҳаббат”да Хотин, У.Исмоиловнинг "Рустам”да Зеби, Э.Самандарнинг "Султон Жалолиддин”да Саъоба, Э.Аъзамнинг "Талваса”да Амма, А.Кассонанинг "Дарахтлар тик туриб жон беради”да Хеновера, Х.Расулнинг "Олтин қиз”да Зеби хола, А.Толстойнинг "Буратино”сида Тортильо каби кўплаб бир-бирига ўхшамас образлар яратиб келмоқда.
        Ибрагимова Малика телеэкран орқали Л.Зориннинг "Варшава таронаси"да Ҳелена, Чеховнинг "Ваня тоға" асарида Сония, Н.Норқобиловнинг "Қуёши ботмайдиган юрт"ида Она ролини ижро этгган.
        Кинода эса "Йўл бўлсин" бадиий фильмида Момо, "Беш қисмат"да Малика каби бош роллар ижро этди.
        Ўзбекистон радиоси қўйилган "Бекат йўллари” кўп серияли радиоқиссада Ҳалима, Ш.Холмирзаевнинг "Булут тўсган ой" радиопьесасида Қимматой каби бош роллларни ижро этиб келган.
        Ибрагимова Малика мудом санъат ўйлаб яшайдиган ижодкор. Оммавий тадбирларда беминнат хизмат қилади. Жонкуяр. Ҳар бир ролидан санъат асари яратишга ҳаракат қиладиган актриса. Ниҳоятда камтар инсон.