TEATR
» » Юнусова Сайёра
» » Юнусова Сайёра

    Юнусова Сайёра


    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ

         Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Юнусова Сайёра Абдуллажановна 1956 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллий театрда 1977 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 1999 йилда "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган.
        Юнусова Сайёра жуда юксак иқтидорли – фалак бошидан истеъдод сочган санъаткор. Юнусова Сайёра шу театрнинг саҳнасида "Ал-Фарғоний” Фирдавс, "Гамлет” Гертруда, "Бир кошона сирлари” Дилора, "Зебунисо” Зебунисо, "Бир қадам йўл” Беғам, "Дарахтлар тик туриб жон беради” Амелия, "Бор эканда, йўқ эканда” Эртакчи, "Омон бўлгин, азизим”да Она, "Тақдир синовлари”да Гулсум Момо, "Тортардурман жабримни”да Адвокат, "Бир қадам йўл”да Сайёра, "Ўткан кунлар”да Ўзбекойим каби юқори пардаларда ижро этган. Юнусова Сайёра бир қатор кинофильмларда ва телефильмларда ҳам ёрқин образлар яратди. "Оталар сўзи, ақлнинг кўзи” ва "Денгиздан томчи” туркум телекўрсатувларда қатор ролларни ижро этган.
        "Чангак”, Бир фожиа изидан”, "Кўзларинг маъюс”, "Бобур”, "Чақмоқ”, "Сув ёкалаб”, "Шайтанат”, "Жаъсур” каби бадиий фильмларда эсда қоларли роллар яратди - машҳур санъаткор сифатида ҳақиқий санъат мухлисларининг юрагидан жой олди.
        Бировлар учун жонкуярликни биладиган бу ҳақиқий истеъдод эгаси ўзига қолганда жуда беэътибор. Ўзи учун мартабаю унвонлар талаб қилмайди. Унга санъатдаги жараённинг ўзи қизиқ. Ниҳоятда камтар ва ишончли одам.