TEATR
» » Тошпулатов Хамид
» » Тошпулатов Хамид

    Тошпулатов Хамид


    ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ АКТЁРИ

         Тошпулатов Хамид Артикбаевич Ўзбек Миллий Академик драма театрида 2007 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Мукофотланмаган.
        Хамид Тошпўлатов театрда саҳналаштирилган 20 га яқин спектаклларда турли характердаги ролларни маҳорат билан ижро этди. Жумладан, Шукуроллонинг "Ҳасрат боғи” спектаклида Ота, И.Турсунованинг "Бир қанотлилар”да Полковник, Ж.Жабборовнинг "Нексия”сида Сафар ака, З.Солиеванинг "Увайсий”да Қози, "Бевалар”да Анвар, Т.Маҳмудовнинг "Омонат дунё”сида Жалолиддин, Эдуардо де Филипонинг "Тун албатта ўтади”сида Антонио, Словамир Мрожакнинг "Чегара устидаги уй”да Қайнота, У.Азимнинг "Бор эканда, йўқ экан”да Ўтинчи, Э.Аъзамнинг "Талваса”да Қўшни, Н.Аббосхонинг "Ўзбекча рақс”ида Сартарош, С.Болғабоевнинг "Энг сулувли келинчаг”ида Жиянбой, Э.Хушвақтовнинг "Сизсиз ўтмас кунларим”ида Умар, У.Исмоиловнинг "Рустам”ида Уста, Қ.Норқобилнинг "Тақдир синовлари”да Тоҳир, "Қуёшни сен уйғотасан”да Ҳоким ўринбосари, А.Қодирийнинг "Ўткан кунлар”ида Табиб, У.Азимнинг "Тонг отган тарафлар”да Луқмони Ҳаким каби ролларни моҳирона ижро этиб, томошабинлар олқишига сазовор бўлиб қелмоқда.
        У серқирра ижодкор сифатида 30 га яқин кино ва видеофильмларда ҳам роллар ижро этди. Жумладан, "24 соат” фильмида Полковник, Э.Аъзамнинг "Талваса”сида Қўшни, Ё.Тўйчиевнинг "Жаноб ҳеч ким”ида Тоға, Э.Хушвақтовнинг "Меҳмонлариндан айланай”да Азиз, Ж.Фозилжоновнинг "Аччиқ ҳаёт”ида ота, Ж.Шодмоновнинг "Кичкина хўжайин”ида Директор, М.Сулаймоновнинг "Қизғалдоғ”ида Ота, "Лола”сида Ота, М.Абдулаевнинг "Балойи нафс”ида Катта ўғил, Ш.Бошбековнинг "Ўғлон ёхуд тикланган оила”сида Шеф, У.Шукурованинг "Бахтли одамлар”ида Қайнота, Б.Шароповнинг "Танго ёхуд адашган совчилар”ида Ота, М.Сулаймоновнинг "Жийда гули”ида Катта ўғил, С.Бобоевнинг "Уқубат”ида Бош шифокор, А.Умрзоқовнинг "Оқибат”ида Қайнота, С.Шодиевнинг "Жигарбандим”ида Қўшни, З.Солиеванинг "Бевалар”ида Анвар, Ш.Жабборовнинг "Бурч”ида Полковник, Тўхтабоевнинг "Сариқ девни миниб”ида Ректор, Б.Шароповнинг "Куёвлар қўзғалони”ида Қайнота каби кўплаб ролларни ижро этиб, телетомошабинлар орасида ҳам ўз мухлисларини топди.
        Хамид Тошпўлатов республика бўйлаб ўтказилиб келинаётган маданий-маърифий учрашувларда фаол иштирок этиб келмоқда.    
        Меҳнатдан бўйин товламайди. Изланадиган одам. Ҳар бир роли бетакрор бўлиши йўлида меҳр изланади.