TEATR
» » Нурматова Мохира
» » Нурматова Мохира

    Нурматова Мохира


     

    ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ АКТРИСАСИ

    Нурматова Мoхира Юлдoшевна Хоразм вилоятида туғилган. Мукофотланмаган. Ушбу театрда 1998 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. М.Нурматова театрда сахналаштирилган 40 га яқин спектаклларда ранг-баранг образлар яратди. Жумладан, "Сеҳрли танбур” спектаклида Чўртанбалик, "Жодугар канизак”да Пари, "Қор маликаси”да Малика, "Бор эканда йўқ экан”да Малика, "Хаётдан тўйган тун”да Баян, "Бир кошона сирлари”да Дилноз, "Усмон Носир”да Роҳатой, "Қаллиқ ўйин”да Ҳамрогул, "Тортадурман жабрини”да Гулмира, "Макр ва мухаббат”да Леди Милфорд, "Бир қадам йўл”да Салима, "Олтин қиз”да Ўктамхон, "Тахтизар”да Зоро, "Оқибат”да Оливия, "Ҳаётдан тўйган тун”да Баян, "Оилавий сир”да Келин, "Уйқусиз кеча”да Дилноза, "Сенга бир гап айтаман”да Қундуз, "Йиғлама қиз”да Нозима, "Қуёшни сен уйғотасан”да Ирина, "Андишали келинчак”да Сумбилахон, "Ўткан кунлар”да Зайнаб, "Имон”да Азиза, "Навоий”да Гули каби образларни махорат билан ижро этиб, мутахассислар эътирофи ва томошабинлар олқишларига сазовор бўлди. М.Нурматова нафақат театрда балки кино сохасида хам самаралаи фаолият юритди. "Отамданқолган далалар”да Гулжамол, "Бир куни афанди”да Зарифа, "Қасамёд”да Мунира, "Насриддин афанди: ўйин бошланди”да Фолбин аёл, "Чархпалак” видеофилъмида Марям, "Дил пайванди”да Мунира, "Аёллар салтанати”да Раъно, "Ёдгор”да Наргиза, "Кўрлар”да Саида, "Одамлар орасида” Нозима, "Ягона ва бетакрор”да Зулфия, "Жалолиддин Мангуберди”да Наира каби кино ва видеофилмларда эсда қоларли образлар яратди. Эл аро танилди. Актриса дубляжда хам фаол ижод қилади. У 250 дан ортиқ фильмга хамда бир нечта телесериалларга овоз берди. Жумладан, "Даллас”, "Скарлет”, "Гвадалупе”, "Хаёт синовлари”, "Муаббат можароси”, "Қашқирлар макони”, "Самовий ишқ”, "Гумбаз остида”, "Зулмат”, "Бўрилар замини” каби кино ва сериаллардаги бош қахрамонларни ўзбекча сўзлатиб, ўзининг серқирра ижодкор сифатида намоён этди. М.Нурматова оммавий тадбирларда хам оринмай мехнат қилади.. Санъат ишига виждонан ёндошади. Ижод жараёнида хақиқатни айтишдан хайқимайди. Талабчан. У келажаги порло, истеъдодли актёрлардан.


    Нурматова Мохира Нурматова Мохира Нурматова Мохира


    Нурматова Мохира Нурматова Мохира Нурматова Мохира 


    Нурматова Мохира  Нурматова Мохира Нурматова Мохира