TEATR
» » Бобоёрова Феруза
» » Бобоёрова Феруза

    Бобоёрова Феруза


    ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ АКТРИСАСИ

    Бобоёрова Феруза Файзиевнага Умумий меҳнат стажи 25 йил. Ўзбек Миллий Академик драма театрида 2007 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Миллий театр саҳнасида 25 дан зиёд роллар ижро этган. Ф.Бобоёрова Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳналаштирилган Н.Кодировнинг «Уч кунлик Дунё»да кушни аёл, У.Азимнинг « Бор эканда йўқ экан»да Гул, «Ўтган замон ҳангомалари»да сотувчи аёл, Э.Хушвақтовнинг «Андишали келинчаг»ида Сумбилахон, «Чимилдиқ»да Уланчи янга, «Қирмизи олма»да Совчи аёл, «Сизсиз ўтмас кунларим»да Азиза, «Қаллиқ ўйини»да Сожида, Қ.Норқобилнинг, «Қуёшни сен уйғотасан»да фабрика ишчиси, Р.Мухаммаджоновнинг «Йиғлома қиз»да Қумри она, «Ойдин»да Қўшмачи аёл, В.Умаровнинг «Аёлғу»да Аёл, А.Иброҳимовнинг «Сенга бир гап айтаман»да Ҳулкар, Л.Махмудовнинг «Имкон»да Она, «Антиқа қудалар»да қуда, В.Делмарнинг «Омон бўлгин, азизим»да Хизматкор аёл, Н.Аббосхоннинг «Ўзбекча рақс»да Райком, А.Қодирийнинг «Ўткан кунлар»ида Жамила хола, Т.Маҳмудов ва Д.Маҳмудованинг «Тортадурман жабрини»да она, А.Ориповнинг «Соҳибқирон»ида канизак, З.Солиеванинг «Бевалар»ида хамшира, «Увайсий»ида Увайсийнинг шогирди, Ҳ.Расулнинг «Олтин қиз»ида Кундош, А.Толстойнинг «Олтин калитча»сида Тошбақа Тортелла, Ж.Жабборовнинг «Нексия»сида Моҳира, Н.Аббосхоннинг «Танҳо юлдуз»да Кундош, Р.Н.Гунтекиннинг «Фариданинг дил дафтари»да Хадичахоним, Шукуриллонинг «Ҳасрат боғи»да ва «Талваса»да Она каби куплаб ранг-баранг образлар яратди. Бундан ташқари "Оталар сўзи ақилнинг кўзи”, "40 тоғара 40 ноғара”, "Вақт тақдири”, "Денгиздан бир томчи” сериалларда ҳамда "Ошиқлар”, "Аччиқ ҳаёт”, "Тоҳир ва Зуҳра”, "Кичкина Хўжайин”, "Шу етмай турувди” бадиий фильмларда ҳам роллар ижро этди. Ф.Бобоёрова актириса ва ҳофиз сифатида оммавий тадбирларда фаол қатнашади. Бировга оғири тушмайдиган виждонли одам. Санъатга ҳам худди шундай ёндошади. Ўз ишини меъёрига етказиб бажарадиган санъаткор.