TEATR
» » Набиев Асадилло
» » Набиев Асадилло

    Набиев Асадилло


    ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ

    Набиев Асадилло Сувоновичга 1979 Қашқадарё вилоятида таваллуд топган. 2014 йилда "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвонига сазавор бўлган. Миллий театрда 2007 йилдан буён актёр сифатида ишлаб келмоқда. А.Набиев Миллий театр саҳналаштирилган «Ёруғлик ва ёвузлик» Масхарабоз, В.Шекиспирнинг «Гамлет»да Ганзато, Уйгун ва И.Султоннинг «Алишер Навоий»сида Жалолиддин, Ф.Шиллернинг «Макр ва Муҳаббати»да Вурм, Э.Д.Филиппонинг «Тун албатта ўтади»сида Дипломат, «Соҳибқирон» да Буқаламун, «Уч кунлик дунё»да Аброр, «Адибнинг умри»да Капитан Иванов, «Усмон Носир»да Клёпов, «Нексия»да Дилшод, «Ҳасрат боғи»да Азимжон, «Чегара устидаги уй»да Дипломат, Сапёрлар капитани, «Падаркуш»да Хайрулло, «Бевалар»да Пардаев, Р.Н.Гунтекиннинг «Халала» сида Хилми, «Увайсий»да Чопар ошиқ, «Султон Жалолиддин»да Абу Зайд, «Бор эканда, йўқ экан»да Чўпон, «Талваса»да Уй харидори, «Чолиқуши»да Рашид Нозим, «Кичкинтой Карлсон»да Карлсон, «Аёлғу»да Куёв, «Сизсиз ўтмас кунларим»да Исмоил, «Рустам»да Фармон, «Огоҳ бўлинг, одамлар»да Акбар, «Омон бўлгин, азизим»да Гарве, «Қуёшни сен уйғотасан»да Қодир, «Тақдир синовлари»да Бутунвой, «Танхо юлдуз»да Шавкат, «Ўткан кунлар»да Табиб, «Тонг отган тарафлар»да Алпомиш каби спектаклларда ранг-баранг, асосан, бош каҳрамонлар образини яратди. А.Набиев баддиий ва видеофильмларда кўзга кўринарли роллар ижро этди. Н.Қосимовнинг «Нотаниш полвон»да Номоз полвон, З.Бегимқуловнинг «Гулхан атрофидагилар»да Зариф, «Туташ такдирлар»да Жасур, Л.Саьдуллаевнинг «Мунис онам»да Хикмат, З.Наврузованинг «Бурилари»да ота, Ш.Жайронинг «Пушаймон»да Зафар, «Қора кўзлар»да Ака, «Очиқ дарс»да Талаба, «Бахт қадри»да Шокир, «Номус»да Ғайрат, «Севинч»да Доктор, «Мехмонжонлардан айланай»да Одамбой, «Сеҳрли узук»да Ошиқ, «Балои нафс»да Котиб, «Гумон»да Ўткир, «Жаноб хеч ким»да Комилбой, Ё.Тўйчиевнинг «Фаришта»сида Мурод, А.Ғаниевнинг «Дада»сида Ҳикмат, М.Ҳамроевнинг «Муҳаббат мажораси»да Рустам, каби баддиий фильм, сериал ва видиеофильмларда турли киёфаларни яратди. Бундан ташқари «Оталар сўзи – ақлнинг кўзи» ва «Денгиздан томчи» кўрсатувларида ижодий фаолиятини олиб борди. Ёш актёр ўз ижодий имкониятларининг бойлиги, ҳамда кенг кўламлиги билан театр олами ва мухлислар диққат эътиборини тортди. Ижодининг дастлабки палласиданоқ унинг ижрочилик махорати ўткир драматизм рухи билан суғорилган, қахрамонлари ранг-баранглиги билан ажралиб туради. Ўзининг илк роллари биланоқ томошабинлар эътиборини қозонди. Асадилло Набиев ўзининг ўта харакатчанлиги, мехнаткашлиги, мустақил фикрлилиги, қобилияти, меҳрибонлик фазилатлари билан театр жамоасининг ҳурматига сазовор ёш истеъдодли актёрлардан ҳисобланади. У ижодга бутун вужуди билан берилган, ҳар бир ишга виждонан ёндашадиган истеьдодли актёр. Жамоат ишларида фаол қатнашади.