TEATR
» » Отажанов Собиржон
» » Отажанов Собиржон

    Отажанов Собиржон


    ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ АКТЁРИ

    Атажанов Собиржон Абиджановга 1977 йилда Тошкент шарида туилган. Миллий театрда 2003 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Мукофотланмаган. Атажонов Собиржон театрга қадам қўйганиданоқ кетма-кет роллар ижро эта бошлади. Жумладан; "Қирмизи олма”да Аббос, "Ёз туни ғаройиботлари”да Филастрат, "Ўтган замон хангомалари”да қушбеги, "Дарахтлар тик туриб жон беради”да Гад, "Усмон Носир”да Махмудхон, "Гамлет”да Гўрков, "Макр ва мухаббат”да Гофмаршал, "Дадажон демайман”да Алишер, "Олтин қиз”да Чокар, "Нексия”да Аваз, "Хасрат бои”да Қосим, "Андишали келинчак”да Мўминтой, "Адибнинг умри”да Одил, "Жахон Отин Увайсий”да Масхарабоз, "Чегара устидаги уй”да Контрабандит, "Севаман дедимми?”да Алишер, "Тун албатта ўтади”да Доктор, "Ёруғлик ва ёвузлик”да Печкин, "Халала”да Хилми, "Бевалар”да Шерўзи, "Етти фарёд”да Сантьяго Сабала, "Бор эканда, йў экан”да Лашкарбоши, "Рашк”да Биродар, "Ўзбекча рақс”да Тошвой, "Рустам”да Остона, "Тақдир синовлари”да Қудрат, "Тили асалим”да Морс сотувчи, "Қуёшни сен уйғотасан”да Қудрат, "Карвоним - йўли равоним”да Хурёз, "Имкон”да Наханов, "Кўчки”да Пияниста, "Сохибирон”да Француз элчиси, "Кичкинтой ва Карлсон”да Карлсон, "Антиқа қудалар”да Америка ва хинд элчиси, "Аёлу”да Бой ота, "Уч кунлик дунё”да Эркин, "Сенга бир гап айтаман”да Психолог, "Тонг отган тарафларда”да Бўлган кал, "Олтин калитча”да Шушира, "Алишер Навоий”да Мунажжим, "Ғаройиб саргузаштлар”да Эртакчи бобо, "Заминдан олис кетма”да Олим каби қатор ролларни ижро этди. Атажонов Собиржон тез орада кино ва телевидение режессёрларининг эътиборига тушди. У "Остона”да Афғон жангчиси, "Оила бахти”да Равшан, "Ёдгор”да ўртоғи, "Илк туйғу”да Равшан, "Олувуддиннинг янги саргузаштлари”да Мўминтой, "Номус”да Акмал, "Йўқолган одам”да йигит, "Тўнғич”да Равшан, "125 минг йил”да Махмуд, "Вой, дод сумалак” хидоятхон, "ишқ эртаги”да Мухандис, "Лола”да қоравул, "Пўшт арава”да Таксист, "Серли узук”да Фолбин, "Каминанинг оиласи”да Парда Холдорович, "Дада”да Хайдар ака, "Келганда келин-2”да Почча, "Қутқаринг, қарияпман”да Асрор, "Сўзсиз севги”да Холмат, "Месрквич”да Равшанбой, "Турмуш - мушт”да Мухтор, "Севаман дедим, севаман”да Бобир, "Салом, севги! Хайр, севги!”да Кондуктор, "Зирапча”да Лазиз, "Бевалар”да Капитан Пардаев, "Хазина операцияси”да Санжар, "Яна бошланди”да Мурод, "Пойга”да сержант Ботир каби образларни ижро этиб, томошабинларнинг мехрини қозонди. Атажонов Собиржон жамоат ишларида хам фаол қатнашади. Олдига қўйилган хар бир вазифани олий даражада бажаришни уддалайди. У келажаги порло, истеъдодли ва серқирра актёрлардан биридир.