TEATR
» » Джуманазарова Гульнара
» » Джуманазарова Гульнара

    Джуманазарова Гульнара


    ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ АКТРИСАСИ

    Джуманазаров Гулнарага 1988 йил Россияда туғилган. Мукофотланмаган. Миллий театрда 2010 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Г.Джуманазарова ўз ижодий фаолияти давомида 20 га яқин спектаклларда турфа образлар яратди. Г.Джуманазарова театрда саҳналаштирилган "Рустам”да Қумра, "Тахно юлдуз”да Сайёра, "Сеҳрли қудуқ”да Назокат, "Омон бўлгин, азизим”да Кора "Уйқусиз кеча”да Дилбар, "Тили асалим”да Қиз, "Мехру мухаббатли саккиз аёл”да Катрин, "Имкон”да Адолат, "Ойдин”да Чарос, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Ойниса, "Сенга бир гап айтаман”да Ойсулув, "Омонат дунё”да Ҳамшира, "Бир қанотлилар”да Гуля, "Ҳалала”да Захро, "Ўткан кунлар”да Зайнаб, "Танҳо юлдузим”да Лайло, "Тонг отган тарафларда”да Ойёруғ, "Тақдир синовлари”да Земфира, "Ўзбекча рақс”да Қумри чевар, "Олтин калитча”да Алиса, "Қорбобони қутқариинг”да Малика, "Қумда севги жилолари”да Пари, "Ғаройиб саргузашт”да Золушка, "Имон”да Озода каби қатор роллар ижро этиб келади. У кино, видеофильм ва миллий сериалларда ҳам 10 га яқин роллар ижро этиб, ўз муҳлисларига эга бўлди. Жумладан "Кўргим келади”, "Фарзандим”, "Қадамлар”, "Войдод”, "Виждон”, "Ҳаёт пиллапоялари”, "Бурч ва муҳаббат”, "Ҳаётда”, "Шунқорлар” каби фильмлар ҳамда сериалларда рол ижро этиб томошабинлар мехрига сазовор бўлиб келмоқда. Г.Джуманазрова дубляж санъатида ҳам фаол ижод қилиб кўплаб кинофильм, мултьфилм ва сериалларга овоз бериб келмоқда. Г.Джуманазрова Давлат байрамларида ҳамда республикамиз бўйлаб ўтказиладиган кўплаб маданий, маънавий-маърифий учрашувлар ва гастроль сафарларининг доимий иштирокчиси. Ишга ўз вақтида келади. Унга берилган топшириқларни ўз вақтида бажаради. Жамоат ишларда фаол иштирок этади. Наъмунали хулқ атворига эга.