TEATR
» » Каримов Даврон
» » Каримов Даврон

    Каримов Даврон


    ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ АКТЁРИ

    КАРИМОВ ДАВРОН УРАЛОВИЧга 1982 йил Сирдарё вилоятида туғилган. 2007- йилдан хозирги кунгача Ўзбек Миллий Академик драма театрида фаолият юритиб келмоқда. Мукофотланмаган. Каримов Даврон Миллий театр саҳнасида З.Солиеванинг "Бевалар” спектаклида Озод Маклер, Т.Махмудов ва Дилбар Мамудованинг "Омонат Дунё”да Жалолиддиннинг ёшлиги, У.Азимнинг "Ўтган замон хангомалари”да вазир, Ҳ.Муҳаммаднинг "Дахшатли қудуқ сири”да Эгамқул, У.Азимнинг "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Эрбўл, "Бор экан, йўқ экан” спектаклида Лашкарбоши, Э.Де.Филиппонинг "Тун албатта ўтади”да Федереко, "Тортадурман жабрини”да прокурор Аброр Муртазаев, Р.Н.Гунтекиннинг "Ҳалала”сида Парнак , Софоколнинг "Шох Эдип”ида Элчи, А.Несиннинг "Уч бахтсизлиг”ида Терест, П.Айтмуродовнинг "Аросат изтироби”да Директор, С.Азларовнинг "Сабзи ўраси” спектаклида Ботир, Шукуруллонинг "Ҳасрат боғи”да Терговчи, С.Имомовнинг «Қорда ёнган мухаббат»ида безори, С.Мрожакнинг "Чегара устидаги уй” спектаклида Дипломат, И.Турсунованинг "Бир қанотлилар”ида Жамшид, Қ.Норқобилнинг "Қуёшни сен уйғотасан”ида Тохиржон, Н.Аббосхоннинг "Танхо юлдуз”ида Шавкат, Л.Маҳмуднинг "Имкон”да Наҳанов сингари бир қатор роллар ижро этди. Каримов Даврон Ўзбек давлат драма театрида ҳам кўплаб образлар яратиб томошабинлар эътиборини қозонган ёш актёрлардан ҳисобланади. "Аяжонларим”да лектор Ашуралиев, "Эски муҳаббат”да Олим, "Қайтар дунё”да Даврон, "Беш кунлик куёв”да Мирзо Бахром, "Отасининг қизи” Эркин, "Асорат изтироби”да Рахбар, "Этик кийган мушук”да Жак, "Қийиқ қизнинг қуйилиши” Гортензия каби ранг – баранг ролларнинг ижроси билан изланувчанлигини ва истеъдодини намойиш этишга улгурган. Бундан ташқари у, режиссёр Дилмурод Мирҳидоевнинг "Севги фасли” филмида Шавкат, "Сержантлар 2” сериалида Майор, Санжар Бобевнинг "Синов” сериалида Терговчи Азим, "Она дарё” сериалида Асқарли, Хасан Ғофуровнинг "Қароқчилар” фильмида Прокурор, Баходир Одиловнинг "Жасур” фильмида Капитан Юнусов, Абдухалил Мингнаровнинг "Фидойилар” сериалида Терговчи, Моҳигул Ҳамраеванинг "Орзулар фасли” сериалида Маъмур, "Турмушт - мушт” сериалида Ҳамкор, Игорь Бридарёвнинг "Бурч” фильмида Прокурор каби кўплаб фильмларда бир-бирига ўхшамаган роллар ижро этиб, санъатсевар халқимиз дилидан жой олди. Д.Каримов меҳнатсевар актёр. Маъсулиятни ҳис қилади.