TEATR
» » Бурхонов Феруз
» » Бурхонов Феруз

    Бурхонов Феруз


    ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ АКТЁРИ

    Бурхонов Ферузга Мукофотланмаган. Умумий меҳнат стажи 7 йил. 2009 йилдан бери Ўзбек Миллий театрида фаолият юритиб келмоқда. Ўзбек Миллий академик драма театри саҳнасида саҳналаштирилган У.Исмоиловнинг "Рустам”да Тургун, Қ.Норқобилнинг "Тақдир синовлари”да Шафёр, Н.Аббосхоннинг "Ўзбекча рақс”да Борис, У.Азимнинг "Огох бўлинг одамлар”да Акбар, Т ва Д.Махмудовларнинг "Омонат дунё”да Жавдод, Зулхумор Солиеванинг "Увайсий”да Чопар, А.Қодирийнинг "Ўткан кунлар”да Отабек ёшлиги каби қатор спекталларда роллар ижро этиб келади. Феруз Бурхонов "Тўташ тақдирлар” Бехзодни, "Бир келиб-кетинг қишлоғимизга”да Отабекни, ва кўп навеллаларда рол ижро этиб келмоқда. Давлат тадбирларида сухандолик қилиб келмоқда. Ф.Бурхонов ўз ишига маъсулият билан ёндошиб, зиммасига юклатилган топшириқларни ўз вақтида сифатли бажариши, жамоат ишларида фаол иштирок этиши шунингдек, яхши хулқи билан жамоа орасида хурмат қозонган.