TEATR
» » Кубаева Дилноза
» » Кубаева Дилноза

    Кубаева Дилноза


    ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ АКТРИСАСИ

    Кубаева Дилноза Оқилбековнага 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2012 йилда "Шухрат” медали билан мукофотланган. Миллий театрда 2004 йилдан буён фаолият юритиб келмокда. Д.Кубаева театр саҳнасида намойиш этилган спектаклларда 30 га яқин турли характердаги катта-кичик образларни яратди. Жумласдан, "Андишали келинчак”да Олмахон, "Омонат Дунё”да киз, "Бир канотлилар”да талаба, "Бевалар”да Дилдора, "Сизсиз ўтмас кунларим”да Ирода, "Рустам”да Қумри, "Оғоҳ бўлинг, одамлар”да Мавжуда, "Қуёшни сен уйғотасан”да Шабнам, "Сенга бир гап айтаман”да Журналист қиз, "Ўткан кунлар”да Кумуш, "Уйқусиз кеча”да Шоира ҳамда замонавий мавзулардаги инсонларни, айниқса, ёшларни ҳушёрликка чорловчи, наркомания, одам савдоси, диний ақидапарастлик каби ёмон иллатларга қарши спектакллардан "Бир қанотлилар”да Талаба, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Мавжуда каби образларни маҳорат билан ижро этди. Д. Кубаева бадиий ва видеофильмларда ҳам бир қатор роллар ижро этди. «Келгинди келин»да Чарос, «Телба»да Робия, "Кечиккан ҳаёт”да Шаҳодат, "Бахт уйи”да Малика, "Сенсиз”да Малика, "Кўргим келади”да Зиёда, "Келганди келин”да Гўёхон, "Эр бермоқ, жон бермоқ”да Аёл, "Ҳижрон”да Махфуза, "Фарзандим”да Насиба, «Зумрад ва Қиммат»да Қиммат, "Жазо”да Зилола, "Кичкина одамлар”да Қиз, "Адвокатлар”да Терговчи қиз, "Ўғригина келин”да Қиз каби тамошабинларга хуш келган образларни яратди. Актриса Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан намойиш этилаётган миллий сериаллардан "Қадаҳ”да Моҳинур, "Муҳаббатим - қисматим”да Бош қахрамон, "Каминанинг оиласи”да Аёл, "Табассум”да Таббасумхон каби ролларни ижро этиб телетомошабинлар қалбидан жой олди. Д.Кубаева ниҳоятда истеъдодли актриса. Унда театринг эртаси бўладиган салоҳият бор. Порлоқ феълу атворли, жиддий одам. Жамоат ишларида ҳам фаол қатнашиб, олдига қўйилган ҳар бир вазифага чин кўнгилдан ёндошади. 2011 йил "Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.