TEATR
» » Абдувалиев Шерзод
» » Абдувалиев Шерзод

    Абдувалиев Шерзод


    ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ АКТЁРИ

    Абдувалиев Шерзод Хабибулла ўғлига Ушбу театрда 2009 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Ш.Абдувалиев 2010 йилдаЎзбекистон Давлат санъат институти бакалаврлик дипломига эгалик қилди, 2012 йилда эса магистратурани битирди. 2009 йили Ўзбек Миллий академик драма театрига актёр сифатида ишга қабул қилинди. Мукофотланмаган. У театр ижодий ишларига жуда тез аралашиб кета олган иқтидорли ёш актёрлардан. Ш.Абдувалиев ўз ижодий фаолияти давомида 15 га яқин спектаклларда турфа образлар яратди. Кичик роллардан бошлаб, бош ролларгача ижро эта оладиган актёрнинг маҳорати тобора етуклик касб этмоқда. Ш.Абдувалиева театрда саҳналаштирилган "Ўзбекча рақс”да Кенжа ўғил, "Рустам”да Оқил, "Огоҳ бўлинг одамлар”да Милиция ходими, "Даҳшатли қудуқ”да Нодир, "Хасрат боғи”да Милиция ходими, "Тили асалим”да Куёв, "Имкон”да Сотувчи, "Омон бўлгин азизим”да Провадник, "Қумда севги жилолари”да Бозоркўм, "Қуёшни сен уйғотасан”да Хоким котиби, "Яраланган оққуш ноласи”да Шифокор, "Янги йли саргузаштлари”да Алвасти, "Ўткан кунлар”да Содиқбой, "Омад биз томон”да Йўлдошали, "Олтин калитча”да Базилио каби кўплаб роллар ижро этиб келмоқда. У камтарин, оиласи ва дўстларига меҳрибон, тиришқоқ, меҳнатсевар, изланувчан, очиқ кўнгил инсон. Одамлар бидан тез тил топишади. Санъатга жуда жиддий қарайди. Унинг келажагидан устозларнинг кўнгли тўқ. Тошкилотчилик қобилияти ҳам бор.