TEATR
» » Атаджанов Ихтияр
» » Атаджанов Ихтияр

    Атаджанов Ихтияр


    ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ АКТЁРИ

    Ихтиёр Атажановга 1983 йил Қорақалпоғистонда таваллуд топган. 2003-2006 йиллар давомида Тўртқўл тум. телевидениясида фаолият юритган. 2006 йил "Маннон Уйғур” номидаги санъат Олийгоҳининг "Драма ва кино актёрлиги” бўлимига ўқишга кирди. Ўқиш жараёнида В.Шекспирнинг "Гамлет”да (Гамлет), А.П.Чехов "Жон аччиғи”да (Светловидов), Водевиллари "Тўй”да (Апломбов), "Айиқ”да (Лука) ролларини ижро этган. 2009 йили Ўзбек Миллий Академик драма театрига якка тартибда чақирилувчи актёр сифатида фаолият олиб бориб, 2013 йилдан актёрлик лавозимига ишга қабул қилинди. Мукофотланмаган. Ихтияр Атажанов Миллий театр саҳнасида Н.Аббосхоннинг "Ўзбекча рақс”ида (Муаллиф), У.Исмоиловнинг "Рустам”ида (Нишон), Ж.Жабборнинг "Уйқусиз кеча”ида (Ботир), У.Азимнинг "Огоҳ бўлинг, одамлар”ида (Алиқул), Р.Мухаммаджоновнинг "Ойдин”да (Оператор), С.Сирожиддиновнинг "Яраланган оққуш ноласи”да (Дониёр), Қ.Норқобилнинг "Қуёшни сен уйғотасан”ида (Котиб), Л.Махмуднинг "Имкон”ида (Мухбир), Х.Расулнинг "Тили асалим”ида (Доктор), Х.Мухаммаднинг "Мардликни сири”ида (Эгамқул), А.Толстойнинг "Олтин калтича”да (Дуремар), У.Азимнинг "Тонг отган тарафлар”да (Ёлғиз мерган) каби ролларни ижро этиб келмоқда. Намунали хулқ атворига эга. Давлат ва жамоат тадбирларида фаол иштирок этади. Ўқимишли. Уни жамоа истеъдодли актёр сифатида билади.