TEATR
» » Жумаев Наврўз
» » Жумаев Наврўз

    Жумаев Наврўз


    ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ АКТЁРИ

    Наврўз Жумаевга 1987 йилда Наманган вилоятида таваллуд топган. 2006 йилда "Ўзбекистон Давлат санъат институти”нинг драма ва кино актёри бўлимига ўқишга қабул қилинди. Ўқиш жараёнида Шон Окейсининг "Тун”да (Жонжо), А.П.Чеховнинг "Жон аччиғи”да (Н.Иванович), "Юбилей”да (К.Н.Хиринг), "Тўй”да (Генерал Ревенов Караулов) образларини ижро этган. Мукофотланмаган. 2009 йилда Ўзбек Миллий академик драма театрида якка тартибда чақирилувчи актёри, 2013 йилда эса Ўзбек Миллий академик драма театри актёри сифатида фаолият юритиб келмоқда. Ушбу театрда санасида Н.Аббосхоннинг "Ўзбекча рақс” спектаклида Шахобжон, У.Исмоиловнинг "Рустам”да Бахши, Х.Расулнинг "Тили асалим”да Ошиқ йигит, А.Раҳматовнинг "Қумда севги жилолари”да Йигит, С.Сирожиддиновнинг "Яраланган оққуш ноласи”да Доктор, А.Қодирийнинг "Ўткан кунлар”да Рахмат, А.Толстойнинг "Олтин калитча”да Дуремар, каби ролларни ижро этиб келмоқда. Наврўз Джумаев Ўзбекистон Миллий телерадио копманиясида ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда. Режиссёр Х.Насимовнинг "Сардор-3” фильмида Катта лейтенант Ғозиев, О.Шамснинг "Қадамлар”ида Жўравой, Т.Мусоқовнинг "Бекатдаги одамлар”ида Доктор, З.Мусоқовнинг "Навда”сида Камол каби кинодаги ролларни ижро этган. Наврўз Джумаев Давлат байрамларида ҳамда республикамиз бўйлаб ўтказиладиган кўплаб маданий, маънавий-маърифий учрашувлар ва гастроль сафарларининг доимий иштирокчиси. Жуда маданиятли йигит.