TEATR
» » Сайназаров Сохибкамол
» » Сайназаров Сохибкамол

    Сайназаров Сохибкамол


    ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ АКТЁРИ

    Сохибкамол Сайназаровга 1979 йил Наманган вилоятида туғилган. Миллий театрда 2007 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. С.Сайназаров ўз ижодий фаолияти давомида 15 га яқин спектаклларда турфа образлар яратди. Мукофотланмаган. С.Сайназаров театрда саҳналаштирилган "Аяжонларим”да Эркинжон, "Шох Эдип”да Кренот, "Дарахтлар тик туриб жон беради”да Директор, "Омонат дунё”да Ҳикматжон, "Тортардурман жабримни”да Эркин, "Тун албатта ўтади”да Йигит, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Эрбўл, "Кундузсиз кечалар”да Наганли одам, "Қуёшни сен уйғотасан”да лицей директори, "Омон бўлгин, азизим”да Гаврей, "Қирмизи олма”да Йигит, "Қорда ёнган муҳаббат”да Профессор, "Фариданинг дил дафтари”да Эҳсонбей каби кўплаб образларни ижро этиб келмоқда. Бундан ташқари кино ва бадиий фильмларда кўплаб образларни ижро этмоқда. Шулардан; "Қасамёд”, "Чавандоз”, "Меҳможонлардан айланай”, "Нотаниш одамлар”, "Ҳаёт пиллапоялари” каби кинофилмларда рол ижро этган. Хар бир ишига жиддий ёндашади, ҳамкасбларига ва дўстларига ғамхўр инсон.