TEATR
» » Насреддинов Дониёр
» » Насреддинов Дониёр

    Насреддинов Дониёр


    ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ АКТЁРИ

    Насреддинов Дониёрга 1988 йилда Наманган вилоятида таваллуд топган. Насреддинов Дониёр Ўзбек Миллий академик драма театрида 2011-2013 йиллари саҳна ишчиси, 2013 йилдан эса Миллий театр актёри лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Мукофотланмаган. Насреддинов Дониёр Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳнасида "Бир қадам йўл” спектаклида Бахтиёр, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Алиқул, "Сенга бир гап айтаман”да Турдиқул, "Ҳалала”да Ҳалим, "Сув кўрмай этик ечма”да Йўлдошали, "Бир қанотлилар”да Бахти, "Имкон”да Ўрғибоши, "Яраланган оққуш ноласи”да Вали, "Қорбобони қутқаринг”да Қароқчи, "Шум бола”да Шумбола, "Бирлашган ўзар”да Бўрибосар каби қатор ранг-баранг роллар ижро этиб келмоқда. Насреддинов Дониёр Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида ҳам ижод этиб келмоқда. Шулардан, "Сержантлар”, "Аяжонларим”, "Она” ҳамда "Туғруқхона” каби фильмларда роллар ижро этган. Насреддинов Дониёр ўз ижодининг дастлабки ижро этган роллари биланоқ томошабинлар этиборини қозонган ёш истеъдодли ижодкорлардан ҳисобланади. Уни тўғри сўз. Ҳаётда ва саҳнада масъулиятни ҳис қилади. Жамоа ишларида ўта фаол.