TEATR
» » Саидбекова Саида
» » Саидбекова Саида

    Саидбекова Саида


    ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ АКТРИСАСИ

    Саидбекова Саида Абдуғуломовнага 1988 йилда Сирдарё вилоятида таваллуд топган. Ушбу театрда 2013 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 2008 йил "Ниҳол” Давлат мукофоти совриндори. Театр ва кинодаги бетакрор образлари орқали томошабинлар назарига тушиб, халқнинг олқишига сазовор бўлаётган истеъдодли актриса. У яккахон хонанда сифатида ҳам мухлисларига эга. С.Саидбекова "Тонг отган тарафлар”да Мангуҳаёт, "Янги йил томошалари”да Қорқиз, "Ўзбекча рақс”да Қиз, "Рустам” Қиз каби ролларни ижро этиб келмоқда. У кино, видеофильм ва миллий сериалларда ҳам 10 га яқин роллар ижро этиб ўз муҳлисларига эга бўлди. Жумладан: "Виждон”, "Фарзандим 1-2”, "Хўрланганлар”, "Севги хатолари”, "Садоқатли севги”, ”Ишкалчи ошиқлар”, "Ёдгор”, "Фидойилар”, "Йўлланган совчи”, "Куёвлар қўзғалони”, "Тунги меҳмон” киби кинофилм ва сериалларда бош қахрамон ролларини ижро этган. Ниҳоятда ботартиб инсон. Истеъдодли актриса. Ижодий вазифаларини кўнгилдагидек ўрнига қўяди. Жамоат ишларини кўнгилдагидай бажаради. Хулқ атвори аъло. Давлат тадбирларида фаол иштирок этиб келмоқда.