TEATR
» » Зияев Фирдавс
» » Зияев Фирдавс

    Зияев Фирдавс


    ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ АКТЁРИ

    Зияев Фирдавс Нуриддиновичга 1987 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ф.Зияев Ўзбек Миллий Академик драма театрида 2009 йилдан 2014 йилгача якка тартибда чақирилувчи актёр, 2014 йилдан эса Ўзбек Миллий академик драма театри актёр лавозимида ишлаб келмоқда. Мукофотланмаган. Ф.Зияев Миллий театрда саҳналаштирилган "Ўзбекча рақс”ида Ходим, "Уйқусиз кеча”да Кенжа куёв, "Рустам”да Пўлат”, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Шодмон, "Дахшатли қудуқ сири”да Вазир, "Буратино”да Карабас, "Элчигул”да Муқбил тошотар,” "Омад биз тараф”да Нозим шоир, "Имкон”да Безори каби кўплаб ранг-баранг ролларни ижро этиб келмоқда. Ф.Зияев театрдан ташқари кинода ҳам ижод қилиб келмоқда. Жумладан: "Ўзбектелефильм” томонидан суратга олинган "Онагинамнинг орзуси”, "Кўргим келади”, "Опа-сингиллар” каби сериал ҳамда бадиий фильмларда роллар ижро этиб, томошабинлар кўнглидан жой эгаллади. Ф.Зияев ташаббускор, маданиятли, ҳалол инсон. Ижодий ишларда ўзига жуда талабчан. Маданий-маърифий тадбирларда жон куйдириб иштирок этади. Театр жамоаси унинг келажагига катта умид билан қарамоқда.