TEATR
» » Хасанов Сухроб
» » Хасанов Сухроб

    Хасанов Сухроб


    ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ АКТЁРИ

    Хасанов Сухроб Янгибоевичга 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2014 йили Ўзбек Миллий Академик драма театрига актёр сифатида ишга қабул қилинди. Мукофотланмаган. С. Хасанов ўз ижодий фаолияти давомида 15 га яқин спектаклларда турфа образлар яратди. Унинг маҳорати тобора сайқалланиб бормоқда. Х.Хасанов театрда саҳналаштирилган "Ўзбекча рақс”да тўнғич ўғил, "Хастрат боғи”да Миршаб, "Макр ва муҳаббат”да соқчи, "Тун албатта ўтади”да ҳаёт оператори, "Ўтган замон ҳангомалари”да савдогар, "Соҳибқирон”да Қосимбек, "Кундузсиз кечалар”да харбий, "Бир бор эканда, йўқ экан”да сарой жарчиси, "Арча тамошаси”да қароқчи, "Сизсиз ўтмас кунларим”да Сухроб, "Ўзбекча рақс”да тўнғич ўғил, "Қуёшни сен уйғотасан”да аравакаш, "Огох бўлинг, одамлар”да официант, "Йиғлома қиз”да Фурқат, "Тонг отган тарафлар”да худойчи Асқар каби ролларни ижро этиб келмоқда. У кино, видеофильм ва миллий сериалларда ҳам 10 га яқин роллар ижро этиб ўз мухлисларига эга бўлди. Жумладан: "Уқубатда”да қул, "Хиёнат”да бўлим бошлиғи, "Номус”да Дониёр, "Гўзаллик сири”да рассом ва "Уч тақдир” терговчи дастурида олинган видеофилмларида катта-кичик ролларни ижро этди. Ишга ўз вақтида келади. Тоза хулқли инсон. Зиммасидаги вазифаларни рисоладигидай бажаради. Жамоат