TEATR
» » ҲАМЗА НОМИДАГИ ЎЗБЕК ДАВЛАТ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИГА "МИЛЛИЙ ТЕАТР" МАҚОМИНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
» » ҲАМЗА НОМИДАГИ ЎЗБЕК ДАВЛАТ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИГА "МИЛЛИЙ ТЕАТР" МАҚОМИНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА

    ҲАМЗА НОМИДАГИ ЎЗБЕК ДАВЛАТ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИГА "МИЛЛИЙ ТЕАТР" МАҚОМИНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА


     

     

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

    Ф А Р М О Н И

     

        Мамлакатимизда профессионал театр саньатини янада ривожлантириш, Ватанимизнинг бой тарихи, аждодларимизнинг ўлмас меросини, мустақиллик йилларида эришган улкан ютуқларимизни, бугунги замонавий қаҳрамонлар сиймосини акс эттирувчи бадиий баркамол асарлар яратишни рағбатлантириш, халқимиз маьнавиятини янада юксалтириш, ёш авлод қалби ва онгига эзгулик ғояларини сингдиришда театр санъатининг ролини янада кучайтнриш мақсадада:

        Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, атоқли санъат намояндалари ва кенг жамоатчиликнинг таклифларини инобатга олиб, Ҳамза номидаги Ўзбек давлат академик драма театрига "Миллий театр" мақоми берилсин ва у "Ўзбек Миллий ака­демик драма театри" деб аталсин.

    Қуйидагилар Ўзбек Миллий академик драма театрининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

      - буюк маънавий меросимиз, бетакрор қадриятларимиз, ўзбек миллий театри анъаналарини изчил давом эттириш, уларни янги давр талаблари асосида бойитиб бориш ва ривожлантириш, бу соҳадаги илғор услубларни миллий руҳ билаи уйғунлаштирган ҳолда театр санъатига татбиқ этиш;

      - миллий истиқлол ғояларига ҳамоҳанг, бадиий жиҳатдан юксак, халқчил саҳна асарлари яратиш асосида ўзбек миллий театр санъати тараққиётига ҳисса қўшиш;

      - халқимиз, аввало ёшларимиз қалбида миллий ғурур, мил­лий ифтихор туйғуларини шакллантириш, уларни она-Ватанга муҳаббат, умумбашарий қадриятларга ҳурмат, гуманизм ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш;

      - истеъдодли санъаткорлар, ёш актёрлар, драматург ва режиссёрлар, саҳна санъати мутахассисларининг салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш учун ўзига хос ижодий мактаб бўлиб хизмат қилиш;

      - мамлакатимиз миқёсида ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этиш, жаҳоннинг илғор ва нуфузли театрлари билан ижодий мулоқот ва амалий ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, халқаро фестивалларда ўзбек театри ютуқларини муносиб равишда намойиш этиш.

        Ўзбекистон Республикаси Маданят ишлари вазирлиги ва "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддат ичида Ўзбек миллий академик драма театрининг Низомини ишлаб чиқиб белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.

        Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Молия вазирлиги, Мехнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлиги ҳамда "Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чикариш бирлашмаси бир ой муддатда Ўзбек миллий академик драма театри ҳодимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги таъриф меёрларини ишлаб чиқиб белгиланган тартибда тасдиқласин.

        Ушбу Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси президентининг давлат маслаҳатчиси Х.Султонов зиммасига юклатилсин.

     

    И. КАРИМОВ,

    Ўзбекистон Республикаси Президент

     

    Ташкент шаҳри,

    2001 йил 21 сентябрь