TEATR
» » Бахтиёр Тўраев
» » Бахтиёр Тўраев

    Бахтиёр Тўраев


    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНЪАТ АРБОБИ


        Театр рассоми Бахтиёр Тўраев 1963 йилда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида туғилган. 1991 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг театр декорацияси факультетини тугатиб, шу йили Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик драма театрида бош рассом сифатида меҳнат фаолиятини бошлайди.

        Ҳамидулла Икромов, Г.Брим каби устоз рассомлар узоқ йиллар ишлаган, кўплаб ажойиб спектакллар декорациясини тайёрлаб шуҳрат қозонган катта даргоҳда ижод қилиш ёш рассом учун ўзига хос жасорат эди. Саҳна муҳитини пухта ўзлаштириш, спектакль қаҳрамонлари характерларини чуқур ҳис этиш, рангтасвир асарлари устида ижодий изланиш осон эмаслигини тушунган Бахтиёр Тўраев институтда олган назарий билимларини амалиётда қўллаб, кучи, қудрати, барча имкониятини ишга солиб, бир неча спектаклларни муваффақиятли равишда саҳналаштирди.

        Кейинчалик бирин-кетин янги-янги спек­такллар декорациясини ишлади. Сўнгги ўн йил давомида "Чимилдиқ", "Машраб", "Қатағон", "Абулфайзхон", "Ёрқиной", "Соҳибқирон", "Муҳаббат султони", "Ноёб нусха", "Бир кошона сирлари", "Ҳаёт эшик ортида", "Чўлпон", "Усмон Носир", "Пири коинот", "Ал-Фарғоний" каби 50 дан ортиқ спектаклларнинг саҳна юзини кўришида рассом-декоратор сифатида фаол қатнашди.