TEATR
» » КУЗГИ МАКТУБЛАР
» » КУЗГИ МАКТУБЛАР

    КУЗГИ МАКТУБЛАР


    "Кузги мактублар”

    ( Ўлмас Умарбековни хотирасига бағишлаб)

    Ўлмас Умарбеков асарлари асосида Мафтуна Мухамадаминова қайта ишлаган

     

    ПРЕМЕЬЕРА:  15 12 2015
    ЖАНР:  ДРАМА
    Сахналаштирувчи режиссёр: Асқар Холмўминов
    Сахналаштирувчи рассом: Флюра Газизова
    Бастакор: Акмал Сафаев
    Либослар бўйича рассом: Севара Зуннунова
    Режиссёр ёрдамчиси: Қахрамон Болтабоев
    РОЛЛАРДА: Муаллиф - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Б.Мухаммадкаримов, А.Набиев. Шокир - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист М.Исмоилов, актёр - Х.Тошпўлатов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Р.Каримов. Ойниса - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист С.Юнусова, актриса - Ф.Бобоёрова. Собир - актёрлар Х.Хасанов, Д.Насреддинов. Қумри - Ўзбекистон халқ артист Д.Икромова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Г.Зокирова. Фарход - актёрлар И.Атажанов,Н.Жумаев. Тўлаганов - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Х.Комилов, Қ.Абдурахимов. Барчин - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар М.Бабатуллаева, М.Бердиқулова. Рамзиддин - актёрлар Л.Орзиев,М.Қиличов. Саида - актёрлар Г.Джуманазарова,С.Саидбекова 1 – киши актёрлар С.Хасанов, Ф.Ботиров. 2 – киши актёрлар Ш.Абдувалиев,Ф.Зияев. Аёл - актёрлар Х.Тошмухамедова, З.Холиқова. Врач - актёрлар Д.Каримов,Ш.Музропов. Милиция ходими - актёрлар Ф.Бурхонов, Б.Юсупов.

            Ёзувчи ўз ўй-хаёллари билан йўл кезиб борар экан, машинада сурон солиб ёнидан ўтиб бораётган "кўча болалар”ни кўриб, изтиробга тушади. Ёзилишини, айни ўқиб-ўрганадиган даврини ўйин-кулгуга сарф этаётган уч йигит Рамзиддин, Собир ва Фарходлар тимсолида бутун ёш авлодни, айниқса, ўз қизининг тарбияси, келажагини кўз олдига келтириб хавотирга тушади. Бир зиёли, элнинг корига яраб яшаётган инсон ва албатта жонкуяр ота сифатида қалбида кечган барча туйғуларини, насихатларини, хадикларини ўз қизига мактуб қилиб ёзишга киришади. Мактубда ўз ота-онаси, улардан кўрган тарбиясини, болалигини, аждодларимиз ва келажак хақидаги қарашларини ифода этиш асносида бугунги ёшларни, уларнинг ота-оналарини маънан уйғоқликка, тўғри яшашга чорлайди. Мактубларни битиш билан бир вақтда ўша уч йигитнинг кечмиши ифодаланган саҳна асари ҳам ёзади. Ёзилаётган пьеса сифатида Рамзиддин, Собир, Фарход ва уларнинг ота-оналари ўртасида кечадиган воқелар намоён бўлади. Муаллиф пьеса ва мактублари фарзанд тарбияси келажак учун ғоят мухим вазифа эканлигини, бунинг учун аввало ота ва оналар масъулияти ортиқлигини эслатииб, тарбия борасида қатъийликка, хушёрликка чорлайди. Маънавият, халоллик ва адолатни улуглаб, асарларини якунлайди. Ижодкор шахснинг қоғозга кўчган тафаккур тўлқинлари ва қалб туғёнлари ушбу спектакль мазмунини ташкил этади.


    КУЗГИ МАКТУБЛАР КУЗГИ МАКТУБЛАР КУЗГИ МАКТУБЛАР

    КУЗГИ МАКТУБЛАР КУЗГИ МАКТУБЛАР