TEATR
» » Холмўминов Асқар
» » Холмўминов Асқар

    Холмўминов Асқар


    ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ РЕЖЕССЁРИ

    Холмўминов Асқар Сайфуллаевич  1986 йилда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида таваллуд топган. Шу ерда ўрта мактабни тугатган. 2006-2008 йилларда Республика Ёш томошабинлар театри қошидаги студияда актёрлик маҳоратидан таҳсил олган. 2009 йилда Ўзбекистон Давлат санъат инстутитининг "Драматик театр режиссёрлиги” бўлимига давлат гранти билан ўқишга қабул қилинган ва ўқиш жараёнидаёқ ўзининг истеъдодини намойиш эта олган. У саҳналаштирган "Лайли ва Мажнун” ва "Искандар” спектакллари мамлакат ёш режессёрларининг "Дюбют-12” кўрик-фестивалида қатнашиб, "Гран-при” соврунига сазавор бўлган. Қозоғистонда ўтказилган "Ўрта Осиё халқларининг 4-халқаро фестивалида "Энг яхши дебют” номинациясида ғолибликни қўлга киритди.
    Унинг Миллий театрда саҳналаштирган "Тонг отган тарафларда” спектакли на фақат ёш санъаткорнинг ижодий ютуғи, балки Ўзбек театр санъати ҳаётида ҳам катта воқеа сифатида баҳоланди. Бу спектаклнинг бадиий юксаклиги ўзбек театр санъатига янги бир истеъдод кириб келётганига шубҳа қолдирмади. 2015 йил 19-26 Ноябр кунлари Беларуся Республикасининг Менск Шаҳрида ўтказил "ЁШ РЕЖИССЁРЛАРНИНГ 4-ҲАЛҚАРО ТЕАТР ФОРМИДА” қатнашиб, жахон театр ижодкорларининг эътиборига ва олқишига созовор бўлиб қайтди. Ҳозир у шу театр саҳнасида Ўлмас Умарбековнинг "Кузги мактублар” асарини саҳналаштириб томошабинлар эътиборига хавола этди.Асқар Холмўминов санъатга жуда жиддий, ўта талабчан муносабатда. Унинг истеъдоди - мантиқли, туғёнли ва бетакрор. Ҳаётни бадиий идрок этиши ниҳоятда табиий ва миллийдир. У ўзбекликдан узилиб кетмаган, дунё санъатини ўз тупроғи бўйига қўшиб ҳис этади. Феълу атвори ҳам истеъдодига яраша - жуда меҳнатсевар ва ҳалол.Асқар Холмўминовнинг истеъдоди юксак мақомда. У ўзбек фахрланадиган санъаткорга айланади, деб умид қиламиз.