TEATR
» » Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти,буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланди
» » Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти,буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланди

    Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти,буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланди


    2018 йил 30 январ куни Ўзбек Миллий Академик драма театрининг сахнасида биринчи президентимиз И.А.Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда театрнинг барча ходимлари, Ўзбеккино”Миллий агентлиги, Республика Сатира театри, Музейлар бошқармаси ва ОАВ вакиллари иштирок этиб,  Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Буюк Давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов яна бир бор эсга олинди.  

    Тадбир И.А.Каримовга бағишланган видео лавха билан бошланди. Лавхада биринчи президентимизнинг мустақилликка эришиш ва мустақиллик йилларида олиб борган одилона сиёсати, Ўзбек Миллий Академик драма театрига ташрифи чоғидаги нутқи акс этган.

    Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти,буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланди

    Тадбирни "Ўзбеккино” миллий агентлиги директор биринчи ўринбосари, адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев сўзга чиқиб очиб берди.
     Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти,буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланди

     У ўз нутқида: Ислом Каримов 1989 йил Ўзбекистон коммунистик партиясига биринчи секретарь этиб тайингланган куниёқ жамиятдаги энг мухим, энг оғриқли оқсаётган тарафларимизни очиқ-ойдин қўрқмасдан санаб ўтди. Ўша давр учун бу қанчалик жасорат эканлигини бугун ҳаммамиз жуда яхши билиб турибмиз. Мана шундай бир мураккаб, оловли, ўтли пайтда Ўзбекистонни оловини ўчириб маълум бир хотиржам вазият барпо қилиб у тарафдан ҳам, бу тарафдан ҳам, жохил оламон билан ҳам муросаларга келиб мамлакатда тинчликни, осойишталикни сақлаб қололган инсон Ислом ака – деб таъкидлади.

    Шундан сўнг бошловчилар саҳнага Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсуповани таклиф қилишди.
      Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти,буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланди

    Тўти опа Биринчи Президентимизни ёдга олар экан: Мен хурматли Ислом Абдуғаниевич билан бир неча бор кўришиш шарифига мушарраф бўлганман. Эсимда, 2001 йили театримиз биносининг очилиш маъросимига ташриф буюрганларида "Ш.Бурхонов, А.Хидоятов, Н.Рахимов, С.Эшонтўраева, Т.Хўжаевлар каби устоз санъаткорлар хеч қанақанги шароитлари йўқ жойда ижод қилишди. Мен учун бу жуда катта армон бўлди. Бугун мен қўлимдан келганча мана шундай шароитларни яратиб бердим. Хўш онахон айтинг, ёшларимиз қандай қабул қилди бу бинони”-деб савол берди. Мен хаяжонда нима дейишни билмай қолдим ва -"ёшларимиз жудаям яхши қабул қилишди, хурсанд бўлишди. Сиздан жудаям миннатдормиз, санъатга бўлган мухаббатингиз хеч қачон сўнмасин – деб айтдим.

     Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти,буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланди

     Бугун ҳаммамиз бу ерда хам қувончли, ҳам ғамгин  тадбирга йиғилганмиз. Бизга  азиз бўлган инсонни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.А.Каримовни 80 йиллиги. Мен шундай бир бахтга сазовор бўлганманки, эсимга тушса ғурур туйғусини хис қиламан. Мен кинорежиссёр Р.Саъдиевнинг кино картинасида мухтарам биринчи президентимизни ролини ижро этганман. Тўғри мени юзим кўринмаган. Лекин шундаям ғурур хисси бор. Яна бир нарса, йиллар давомида актёрлик махоратимни орттириб бордим, кинофильмларда, сериал ва спектаклларда қатор катта ва кичик ролларни ижро этдим. Р.Саъдиевни фильмида эса "Кремль” да олинадиган сахна бор эди. Яни Мухтарам биринчи президентимизнинг кремль биносига кириб кетаётганини олишимиз керак эди. Шу сахнани билмадим негадур 5-6 қайта съёмка қилдик. Президентимизнинг қандайдир салобатлари  босиб мана шу сахнага роса қийналганман. Оддий одамни ролини ўйнаш бошқаю Миллатнинг отасини, улуғ йўлбошчимизни образини яратиш бошқа экан.

    Кейин бошловчилар сахнага Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган артистлар С.Раметова ва Ф.Абдуллаевларни таклиф қилишди. Улар ҳам Биринчи президентимиз И.А.Каримовни хотирлаб, ҳар томонлама жахонга намуна бўладиган инсон эдилар деб такидлашди.ни образини яратиш бошқа экан.
    Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти,буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланди Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти,буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланди