TEATR
» » "Истиқбол сари"
» » "Истиқбол сари"

    "Истиқбол сари"


    Бу спектакль театрнинг замон қаҳрамони образини яратиш йўлидаги изланишлари туфайли дунёга келган.

    Спектаклдаги қаҳрамонлар ҳам, воқеалар ҳам ҳаётий материаллар асосида қурилгандир. Қаҳрамонлар замон эврилиши туфайли бошларига тушган муаммоларни ақлу-фаросат, сабр–тоқат ва шижоат билан енгиб борадилар - бир жойда тўхтаб қолиш ўйлаган режаларини барбод қилишини англайдилар, тинмай мақсад сари интиладилар ва охир-оқибат элу юртга фойда келтирадиган иззат-ҳурматли тадбиркорга айланадилар. Уларнинг тадбиркорлиги туфайли корхоналаридаги катта бир жамоанинг ҳам рўзғорига барака, ҳаётига эса тинч-тотувлик киради. 
     
     Асар муаллифи - Ўзбекистон халқ шоири У. Азим
     Сахналаштирувчу режиссёр  - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист М.Азимов
     Бош рассом - Ўзбекистон санъат арбоби Б.Тўраев
     Саҳналаштирувчи рассом - О.Файзиев
     Бастакор - Ўзбекистон санъат арбоби А.Расулов
     Режиссёр - М.Мадазимова
     Либослар бўйича рассом - С.Зуннунова
     Режиссёр ёрдамчиси - Ф.Ғофуров
     
     РОЛЛАРДА:
     Камол - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист А.Набиев, актёр Д.Каримов
     Одил - актёрлар Ф.Бурхонов, Л.Орзиев
     Рафаэль - Ўзбекистон халқ артисти Т.Мўминов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Қ.Абдурахимов
     Тўлаган - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист М.Рахматов, актёр А.Қодиров
     Бектемир - актёрлар Х.Хасанов, Ш.Абдувалиев
     Рамз ака - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Х.Комилов, Т.Саидов
     Бошлиқ - актёрлар Х.Тошпўлатов, Ш.Музропов
     Шохиста - актрисалар Н.Анарбаева, Г.Жуманазарова
     Ориф - актёрлар Т.Мўминов, С.Отажонов
     Елена Николаевна - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ш.Исмоилова, М.Боботуллаева
     Фахриддин - актёрлар Ў.Менглиев, Ф.Ғофуров
     Рахбар - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар М.Исмоилов, Ф.Масудов


     "Истиқбол сари" "Истиқбол сари"

     "Истиқбол сари" "Истиқбол сари"

     "Истиқбол сари" "Истиқбол сари"