TEATR
» » Келди-ю кетди
» » Келди-ю кетди

    Келди-ю кетди


    Сахналаштирувчи режиссёр – Асқар Холмўминов

    Сахналаштирувчи рассом – Бобониёз Қурбонов

    Либослар бўйича рассом – Севара Зуннунова

    Режиссёр ёрдамчиси – Ахрор Алижонов


    Фарход Файзиевнинг Муаллиф Рэй Куни қаламига мансуб "Ишқи зўр такси хайдовчиси" асари асосида тадбили ("Ўзбекчалаштирилиши")

     

    Рол ижро этувчилар:

     

    КЕЛДИЁР артистлар Аваз Қодиров, Собир Отажонов, Даврон Каримов

    ҚУМРИ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева, артист Азиза Шарипова

    ХУМОРА артистлар Дилноза Кубаева, Зилола Набиева

    ТУЛПОРартистлар Фирдавс Зияев, Ғайрат Боймирзаев, Шерзод Абдувалиев

    ТУРДИЕВ – артистлар Ихтиёр Отажонов, Улуғбек Холиқжонов

    БОЛТАЕВ  артистлар Наврўз Жумаев, Ахрор Алижонов

    МУХБИРактёр Очилов Бекзод 


    Асар воқеалари бош қаҳрамон, такси хайдовчиси Келдиёрнинг Катта Дархондаги уйида ҳамда унинг иккинчи, норасмий хотини Хуморанинг Бодомзордаги уйида содир бўлади. Келдиёр ўн йил аввал Қумрихонга уйланган. Бироқ шунча йил мобайнида улар фарзанд кўришмаган. Шу кўйи Келдиёр Хумора исмли аёл билан танишиб қолади ва у билан ўзининг хотинидан хуфъя равишда бир йил умр кечиради. 

    Шу орада Келдиёр тасодифан кўчада содир бўлган жанжалли бир воқеага аралашиб қолади. Шу воқеа сабаб у ўзи сезмаган ҳолда мавжуд шароитда яшаб турган ҳар иккала манзилини ошкор қилиб қўяди. Воқеага Келдиёр асосий хотини Қумрихон билан яшайдиган ҳудуд милиция инспектори Турдиев ҳамда унинг иккинчи хотини Хумора истиқомат қиладиган ҳудуд милиция нозири Болтаевнинг аралашуви оқибатида Келдиёрнинг қўшхотинли эканлиги фош бўлади. Келдиёр фарзандсизлиги учун "ўзини синаб кўрмоқчи” бўлганлигини айтади, айбини ҳамманинг олдида тан олади, бунинг учун ҳар қандай жазога тайёр эканлигини маълум қилади. Воқеалар Қумрихоннинг ҳомиладор эканлиги ҳақидаги қувончли хабар билан якун топади

     

     

     

    Келди-ю кетди

    Келди-ю кетди

    Келди-ю кетди

    Келди-ю кетди

     




    Шарх