TEATR
» » Қозоғистон Астана
» » Қозоғистон Астана

    Қозоғистон Астана


    2018 йил Қозоғистон Республикасида "Ўзбекистон йили" деб номланиши муносабати билан ва икки мамлакатнинг дўстона алоқаларини мустаҳкамлашга  хизмат қиладиган, Қозоғистон Республикаси Астана шахрининг 20 йиллигига бағишланган "АСТАНА АРТ" номли 2-жахон театр фестивали Қозоғистон Республикасининг Астана шахрида жойлашган Холл Энергиида бўлиб ўтади. Ўзбек Миллий Академик драма театри 17-июньдан 20-июньга қадар ушбу фестивальда иштирок этади. 19-июнь куни Ўзбек Миллий Академик драма театри Иззат Султоннинг "Имон" спектакли Холл Энергии саҳнасида ижро этади. Холл Енергиининг зали 1000 кишилик хажмга эга. Фестивальга Фатхулла Масудов, Ёқуб Ахмедов ва Асадулло Набиев бошчилигида Ёдгор Саъдиев, Рихси Иброхимова, Муҳаммадали Абдуқундузов, Зухра Ашурова, Малика Иброхимова, Лола Элтоева, Абдураим Абдувахобов, Нодира Махмудова, Ҳамза Ҳасанов, Гулнора Джуманазарова ва режиссёр Марат Азимов сафарга йўл олишади.  

    Қозоғистон Астана

     

    Қозоғистон Астана

     

    Қозоғистон Астана

     

    Қозоғистон Астана