TEATR
» » УСМОН АЗИМ
» » УСМОН АЗИМ

    УСМОН АЗИМ


    ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ ДРАМАТУРГИ

      Усмон Азим 1950 йилнинг Сурхондарё вилояти Бойсун туманининг Газа қишлоғида туғилган. Олтинчи ва Биринчи мактабларда ўқиган. 1972 йилда Тошкент Давлат Университетининг журналистика факултетини тугагган. У республика радиосида муҳаррир, катта муҳарир ва бош муҳаррир лавозимларида хизмат қилди. Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошконт вилоят бўлими маъсул котиби, Президент девонида референт, сектор мудири, Давлат маслаҳатчи бўлиб ишлаган. Бир муддат "Савдогар" газетесида ҳам хизмат қилди Шу кунларда Миллий театрда адабий бўлим мудири сифатида фаолият кўрсатади. Бугунги ўзбек адабиётининг пешқадам адибларидан деб тан олинган Усмон Азим 197 9 йилда чоп этилган илк шеърий китоби -"Инсонни тушиниш" биланоқ адабий жамоагчиликнинг эътиборига эришган ва шеърхонларнинг меҳринк қозонган шоирдир. Шундан сўнг "Ҳолат" (1979), "Оқибат" (1980), "Кўзгу" (1983), "Сурат парчалари (1985), "Дарс" (1985), "Иккинчи апрел" (198л), "Бахшиёна" (1989), "Гаройиб аждарҳо" (1990), "Уйғониш азоби" (1991), "Ғусса" (1994), "Узун тун" (1994), "Бор эканда, йўқ экан" (1995), "Сайланма" (1995), "Куз" (2001), "Соғинч" (2007), "Юрак" (2009), "Фонус" (2010), "Коллаж" (2010) шеърий китоблари ҳамда "Жоду" (2 003), "Адибнинг умри" насрий тўпламлари босилди. Бу китобларнинкг ҳар бири билан шоир ёрқин истеъдод соҳиби эканлигини қайта ва қайта исбоч қилди. Шоир таржимон сифатида Элюар, Доғларжа, Вознесенский, Вациетис, Марцинкявнчус каби ўнпаб шоирларнинг ижодидан намуналарни ўзбек тилига ўгирган. Шоирнинг кўплаб шеърлари таниқли ҳофиз ва хонандалар томонидан қў^иқ қилиб, ижро этилади. Усмон Азим насрда ҳам қалам тебратаяпти. Қатор ҳикоялари, эсселари ҳамда "Алпомиш" кинодостони ва "Алишер Навоий" киноқиссалари эълон қилинган. У кино санъатида ҳам ўз кучини синаб кўрмоқда. "Севги" (1998) фильмининг сценарийсини ўз ҳикояси асосида ёзган. Унинг сценарийси асосида икки қисмдан иборат "Алпомиш" (2000) фильми ҳам суратга олинди. Шунингдек, "Йўқолган одам" (2008), "Севги сири" (2006), "Хиёнат" (2010) бадиий фипьмлари сценарийсига ҳам муаллифлик қилган. Ижодининг илк даврида радиодраматургияда ("Бахтли бўлайлик", "Ҳужжатли фильм учун сюжет", "Баҳодир ва Малика" пьесалари) ўзини синаб кўрган шоир, кейинги йиларда театр учун ҳам ёза бошлади. "Бир қадам йўл" (2002), "Кундузсиз кечалар" (1998) "Қадим замон ҳангомалари" (2003), "Адибнинг умри" (2 005) "Алпомишнинг қайтиши" (20 00), "Бахт қуши" (200 6), "Синфдош ёхуд куёвликка номзод" (2 008), "Бор эканда, йўқ экан" (2 008), "Тоҳир ва Зуҳра", (2 010) "Огоҳ бўлинг, одамлар" (2010), "Матонат" (2010)каби драмалари саҳналаштирипган. Шунингдек, "Халил Султон", "Бозор", "Абдулла Қаххор" каби драматик асарлари ҳам эълон қилинган. Бугунги ўзбек драматургиясини Усмон Азимнинг асарларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Унинг саҳналаштирилган ҳар бир пьесаси ўзбек театр оламида катта воқеа бўлди. Шоирнинг асарлари саҳнага қақиқий ҳаяжонни, чинакам дардни, ҳаётий драматик кескинликни яна бир бор, ўзига хос бир тарзда қайтарди. Юракнинг юқори пардаларида ёзилган драматик асарлар режессёрлар ва актёрлар учун учун катта ва қизгик ижодий майдон бўлдиким, натижада, санъат асари - томошабиннинг қалбига ҳам оташ ёқадиган спектакллар яралди. Усмон Азим Ватанни чин юракдан севадиган одам. Шу сабабдан ҳам асарлари қаҳрамонларининг Ватан ҳақидаги ўйлари, элу юрт ташвишида ўртанишлари алоҳида бир самимиятга йўгрилган. Усмон Азим - фаол ижодкор. Унинг кўп асарлари Президент фармонлари билан нишонланган катта байрамлар ва атоқли ўзбекларнинг таваллуд туйлари муносабати билан ёзилган. "Алпомиш" фильмининг сценарийси, "Кундузсиз кеча", "Адибнинг умри" , "Ўтган замон ҳангомалари" каби асарлари шундай эзгу кунлар туфайли дунёга келган. 2 010 йилда ёзилган ва саҳналаштирилган "Матонат" ва "Огоҳ бўлинг, одамлар!" пьесалари эса Президентимизнинг саъйи ҳаракати билан бошпанган улуғ иш - янги қаҳрамон яратиш йўлидаги драматургнинг дадил қадамидир. Усмон Азим "Огоҳ бўлинг, одамлар!" драмасини Миллий театр ва Одам савдосига қарши кураш Республика комкссиясининг ташабусси билан ёзди. Чинакам дард билан ёзилган бу асар асосида тайёрланган спектакль, шубҳасиз, бугунпл ўзбек театрининг чинакам ютуғига айланди.Асардаги Терговчи Жабборов образи орқали эса Ватанини ва халқики севадиган зиёли инсоннинг қиёфаси ёрқин рангларда яратилди. Усмон Азим - - Ўзбекистон халқ шоири, "Дўстлик" ордени соҳиби. Гуржистоннинг В. Маяковский мукофоти лауреати. Унинг асарлари ғсўплаб анжуманларнинг катта-кичик мукофотлари билан тақдирланган.