TEATR
» » ХУШВАКТОВ ЭРКИН
» » ХУШВАКТОВ ЭРКИН

    ХУШВАКТОВ ЭРКИН


    Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ ДРАМАТУРГИ

    Хушвақтов Эркин Болтаевич 1959 йил 5 мартда Қашқадарё вилояти , Шахрисабз тумани Чамбил кишлоғида туғилган. 1966-1976 йилларда 7- ўрта мактабда ўқиган. 1979-1983 йилларда А.Қодирий номидаги Тошкент Давлат Маданият иститутининг режиссёрлик бўлимида тахсил олиб, илк ижодий иши сифатида В.Шукшиннинг "Ефим Пянихиннинг операцияси” хикояси асосида спектакл сахналаштирди. 1985 йил хозирги Ўзбек давлат драма театрига режиссёр ёрдамчиси бўлиб ишга кирди. Машҳур режиссёр Баҳодир Йўлдошев ва бошқа сахна усталарининг машқларини кузатди. 1987-йили тақдир уни Ўзбек Миллий академик театрига олиб келди. Бу ерда оддий чироқ устаси лавозимдан ишни бошлаб, етакчи драматург даражасига эришди. 1998-2000- йилларда Ўзбекистон давлат Санъат институтини олий драматургия курсида, академик Иззат Султон қўлида тахсил олди. Унинг Ўзбек Миллий акдемик драма театрида А.Қодирийнинг «Мехробдан чаён» романи асосидаги инценировкаси (1994), «Чимилдиқ» (1996), «Машраб» (1997), «Қалиқ уйин»(2002), «Қирмизи олма»(2003), «Андишали келинчак» (2005), «Рашк» (2008), "Сизсиз ўтмас кунларим” (2010),”Кўнгил”(2011) Ўзбек давлат драма театрида «Эски мухаббат»(2004); Республика ёш томошабинлар театрида «Чўпкўғирчоқ» (2004);”Халоллик тилаб келдим”(2010) Республика Куғирчок театрида «Чўпқўғирчоқ»(2007) сахналаштирилган пеъсалари билан унутилган гўзал урф-одатларимизни , қадриятларимизни тиклащда муносиб хиссасини кўшди. 1997-йили Миллий театрнинг 85-йиллик тарихида биринчи марта "Чимилдиқ” спектакили чет эл сафарларига чиқиб, Қохира театр фестивалига қатнашиб Миср Араб Республикасининг фахрий медали ва байроғи билан тақдирланди. Эркин Хушвақтовнинг «Қирмизи олма» спектакили 2005 йил апрел ойида Туркиянинг Денизли шаҳрида, август ойида Истамбулда, 2006 йил Олма-отада, 2007 йилда Украина театр фестивалларида энг олий соврин гран-прига сазовар бўлган. Москва, Иркутск шахарларида гастрол сафарларида хорижликларнинг мехрини қозониб қайтган. Ўзбек миллий урф-одатларимизни, халоллик, покликни тараннум этувчи "Қирмизи олма” пеъсаси қўшни давлатларда жумладан, Олма-ота Уйғур драма театрида, Академик ёшлар театрида; Остонадаги Қозоқ мусиқали драма театрида; Украинадаги Қрим-татар театрида эса, драматургнинг яна бир юморга бой "Андишали келинчак” пеъсаси сахналаштирилган. «Чимилдиқ», «Бир куни Афанди», «Вафо», «Зумрад ва Қиммат» сценарийлари асосида олинган филъмлари халққа манзур бўлган. Эркин Хушвактов пеъсалар, сценарийлар ёзиш билан биргаликда театрда, киноларда роллар ижро этиб ўз имкониятларини кўрсатди.: Ўзбек давлат драма театрида «Отасини қизи» спектакилида Вохид, «Зина-Зинулия»да шофёр, «Зар қадри»да миршаб , «Саводсиз мунажжим»да қароқчи, «Ветсайд-87»да қора танлик ; «Алишер Навоий» видеофилъмида Юсуфий, «Оқ тулпорлар изидан» да Шокир каби образларини яратган. У машхур режиссёр Шухрат Аббосовнинг назарига тушиб кино олмига кириб келди. «Отамдан қолган далалар» филъмида Дехконбой, «Бир куни Афанди» филъмида мирзо; Мелис Абзаловнинг «Чимилдик» филъмда девона, Зулфиқор Мусоқовнинг «Аёл зоти» сериалда Анорбой, Баходир Ахмедовнинг «Судхўр» филъмида Темур ролларини ижро этиб ўзига хос қиёфалар яратди. 1997-йилдан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Ҳозирги кунда Эркин Хушвақтовнинг «Азон овози»(1991), «Чимилдиқ»(1998), «Андишали келинчак»(2005), «Халоллик тилаб келдим»(2009) китоблари, "Чимилдиқ” (2009) пеъсалар тўплами нашр этилган. Драматургнинг «Мехмонжонлардан айланай» номли сценарийси асосида 15 қисмдан иборат телесериал суратга олинди ва экранга чиқиши билан томошабинлар мехрини қозонди. Эркин Хушвақтов хозирги кунда ўзининг жонажон театрида адабий бўлим бошлиғи муовини сифатида мехнат қилиб келмоқда. У ўзбек театри, кино ва телевидение санъатлари ривожидаги хизматлари учун 2002-йил Давлатимиз томонидан «Мехнат шухрат» ордени, 2011 йил Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган «Маданият ходими» унвони   билан тақдирланган. "Чимилдиқ” "Қаллиқ ўйин”, "Қирмизи олма” каби спектаклари билан ўзбек этнографиясини, анъаналарини, қадриятларини куйлаётган драматург, камтарин инсон ўзининг одоби , хулқи ва хар бир ишга маъсулият билан қараши жамоани, рахбариятни хурматига сазовар бўлиб келмоқда. Хозирда Ўзбекистон телеканали орқали «Сабр» телесериалини томошабинлар этиборида.